“Темир дафтар”дан асоссиз чиқариши тўғрими?

Бизлар «Темир дафтар»да бор эдик, бизларни асоссиз «Темир дафтар»дан чиқариб ташлаган. Эрим ва ўғлим II гуруҳ ногорони. Бизлар туман Адлия бўлимига ариза билан мурожаат этганимизда ушбу оилага шунча ёрдам кўрсатдик деб маълумот берибди. Бизларни «Темир дафтар» чиқараладими? Шу ҳақида тўлиқлироқ маълумот берсангиз. Менинг розилик хатим йўқ-ку чиқарин деган десам сессия қарорига Сизнинг розилик хатингиз шарт эмас дейди.

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири бошқарма бошлиғи Аҳрор Ғуломов «Темир дафтар»га киритилган фуқаролар қачон ва қай тартибда бу рўйхатдан чиқарилиши мумкинлиги ҳақида маълумот берди.

Унга кўра, фуқаро «темир дафтар»дан чиқарилиши учун иш билан таъминланиши ёки ўз-ўзини иш билан банд қилишига эришилган бўлиши керак.

«Темир дафтар»ни юритиш бўйича вақтинча белгиланган тартибга кўра, фуқаронинг бу рўйхатда бўлиш муддатига аниқ чегара мавжуд эмас.

Ёрдамга муҳтож бўлган фуқаролар аниқланиб, «темир дафтар»га киритилгач, улар билан индивидуал ишлаш йўлга қўйилади. Меҳнатга лаёқатли бўлган фуқаролар ишга жойлаштирилиб бандлиги таъминланади ёки ўз-ўзини банд қилиш орқали уларнинг даромадини оширишга эришилади.

Шундан сўнг фуқаронинг аризаси ва ишчи гуруҳнинг тавсияси асосида бу фуқарони рўйхатдан чиқариш халқ депутатлари туман/шаҳар кенгаши қарори асосида ҳал қилинади.

Юқоридаги тартибга мувофиқ «Темир дафтар»дан чиқариш шахснинг аризасига мувофиқ амалга оширилади.

Сиздаги вазиятда ҳам албатта сизларнинг аризангиз олиниши керак эди.

Сиз бу вазиятда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ишонч телефони 1146 ва +998 71 203-01-30 рақамларига қўнғироқ қилган ҳолда туман раҳбариятининг ҳаракатлари устидан шикоят қилишингиз мумкин.

Манба: Юрист Хизмати

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Tepa