Боқувчисини йўқотганлик пенсияси неча ёшгача берилади?

Мен боқувчимни йўқотганим учун кичик қизимга нафақа оламан. Шу нафақани 16 ёшгача бериларди уша пайт болалар коллижда ўқкир эди. Коллижлар тугатилгандан кейин болалар 11 чи синфгача ўқияпти энди. Фарзандим 11 чи синфни тугатганча оламанми ёки 16 ёшгача оламанми?

Қизингиз 16 ёшга тўлгунга қадар пенсия олишни давом эттиради.

Уни мактабни битириши аҳамиятга эга эмас.

Фикримизни қуйидагича асослаймиз. Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисидаги қонун 19-моддасига мувофиқ Вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Эътибор беринг! Ушбу норманинг учунчи қисми а бандига кўра болалар, ака-укалар, опа-сингиллар ва набиралар 16 ёшга тўлмаган бўлса ёки 16 ёшдан катта бўлса ҳам 16 ёшга тўлмасдан ногирон бўлиб қолган бўлсалар, оиланинг меҳнатга қобилиятсиз аъзолари ҳисобланадилар.

Шундай экан сиздаги вазиятда қизингиз 16 ёшга тўлгунча пенсия олиши мумкин.

Шуни ҳам айтиш керакки, агар қизингиз мактабни битириб олий таълим муассасасига ўқишга кирадиган бўлса пенсия қизингиз 18 ёшга тўлгунча узайтирилади.

Чунки ўқувчилар 18 ёшга тўлгунга қадар боқувчисини йўқотганлик пенсияси олиш ҳуқуқига эгадирлар (19-м. тўртинчи қисм).

Манба: Юрист Хизмати

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Tepa