«Нафақамни оширса бўладими?»

– Менга II гуруҳ ногиронлик нафақаси тайинланган, ҳозирда 435 000 сўм оляпман. Нафақам ҳеч нимага етмаяпти, дея судга бердим. Лекин натижа бўлмади. 14 йиллик иш стажим бор. 2017 йил гуруҳга чикқанман. Нафақани оширишнинг имкони борми?

– «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддасида, умумий касаллик туфайли бериладиган ногиронлик пенсиялари ногиронлик бошланган пайтга қадар қуйидагича иш стажига эга бўлган тақдирда тайинланади:

ЁшИш стажи
23 ёшга қадар2
23 ёшдан 26 ёшга қадар3
26 ёшдан 31 ёшга қадар5
31 ёшдан 36 ёшга қадар7
36 ёшдан 41 ёшга қадар9
41 ёшдан 46 ёшга қадар11
46 ёшдан 51 ёшга қадар14
51 ёшдан 56 ёшга қадар17
56 ёш ва ундан ошганда20

Қонуннинг 18-моддасига асосан, пенсия тайинлаш учун етарлича иш стажига эга бўлмаган умумий касаллик оқибатидаги I ва II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсияси бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади.

Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги II гуруҳ ногиронларига – ёшга доир энг кам пенсиянинг 75 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.

Қонуннинг 28-моддасида, 26, 27 ва 29-моддаларига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган пенсияларга устама ҳақлар куйидаги миқдорларда белгиланади:

– I гуруҳ уруш ногиронларига – пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 150 фоизи;

– II гуруҳ ногиронларига – пенсия-ни ҳисоблаш базавий миқдорининг 125 фоизи;

– кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронларига –  пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи;

– I гуруҳ ногиронларига – пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;

– II гуруҳ ёлғиз ногиронларига – пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;

– 1941-1945 йиллардаги уруш давради мамлакат ичкарисида ишлаган ва ҳарбий мажбуриятни бажарган шахсларга – пенсияни ҳисоблаш базавий микдорининг 30 фоизи.

Қонуннинг 49-моддасига асосан, пенсияларни кайта ҳисоблаш пенсионер пенсия микдорига таъсир кўрсатувчи (пенсия тайинланишигача бўлган иш стажи ва иш ҳақи тўғрисидаги ҳамда бошқа) қўшимча ҳужжатларни тақдим этган тақдирда амалга оширилади.

Манба: «SUG’DIYONA» №6 (1161) 11.02.2021

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa