Кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда имтиёз мавжудми?

II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсман. Ўз номимда бўлган уйга кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда имтиёз мавжудми?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 24 июлдаги 623-сон қарори билан тасдиқланган «Кўчмас мулк объектларининг давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилаш тартиби»га кўра I ва II гуруҳлар ногиронлиги бўлган шахслари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади.

Манба: Advice.uz huquqiy axborot portali

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa