Ақлий заиф шахсларга имтиёзлар борми?

Менинг қизим 5 ёшда.Ақлий ривожланишдан орқада қолиш ташхиси қўйилган. Биз кўп қаватли уйда 2 хонали квартирада турамиз. Бизга қизимнинг соғлиғи ҳолатидан келиб чиқиб ҳовли жойлардан олишимиз керак бўлиб турибди. Бундай вазиятда бизга имтиёзли равишда ер ўрнини ажратиб беришадими?0

Ўзбекистон Республикасининг “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги ЎРҚ-641-сонли Қонунда  ногиронлиги бўлган шахсларга ва ўз таркибида ногиронлиги бўлган шахс бор оилаларга якка тартибда уй-жой қуриш, ёрдамчи хўжаликни, дала ҳовли хўжалигини ва боғдорчиликни юритиш учун имтиёзли шартлар асосида ер участкалари олиш ҳуқуқи берилади деб кўрсатиб ўтилган. Аммо бугунги кунда қонун ости ҳужжатларига бу бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмаган. Яъни Вазирлар Маҳкамасининг 63-сонли қарорида  якка тартибда уй-жой қуриш учун 0,04 гектаргача ва ушбу ҳажм доирасидаги ер участкалари аукционсиз:

– ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар оилаларига;

– табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлар оқибатида турар жойини йўқотган жабрланган шахсларга;

– давлат ва хусусий уй-жой фондидаги ўзлари эгаллаб турган уй-жойни туман (шаҳар) ҳокимликларига ўтказаётган фуқаролар ва мулкдорларга берилади деб кўрсатиб ўтилган.

Саволга Нурья БЕРДИНИЯЗОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

Манба: “Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган
шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa