Иш ҳақимдан 12% даромад солиғи ушланадими?

Мен II гуруҳ ногирониман. Менинг ҳам ойлик иш ҳақимдан 12% даромад солиғи ушланадими ёки қандайдир имтиёз борми?

Солиқ кодексининг 380-моддасига кўра, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар даромадларидан қисман (даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари – миқдоридаги даромадлар бўйича) солиқ солишдан озод этилади.

Масалан,  II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс 3 миллион сўм маош олса, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдори (тахмина 1 млн 53 минг) дан 12% даромад солиғи ушланмайди қолган 1 млн 946 минг суммадан эса 12% даромад солиғи ушланади.

Яъни агар Сиз 3 миллион маош олсангиз 360 минг сўм эмас, балки тахминан 233  минг сўм даромад солиғи тўлайсиз.

Манба: Mehnat huquqi

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa