Автотарспортини техник кўрикдан ўтказишда имитиёз белгиланганми?

Мен I гуруҳ ногирониман. Номимда автомобиль бор техник кўрикдан ўткизиш учун пул тўлашим керак экан, ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотарспортини техник кўрикдан ўтказишда йиғимлардан имтиёз белгиланганми?

Вазирлар Маҳкамасининг 54-сонли қарори билан тасдиқланган “Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомга кўра транспорт воситалари ДЙҲХХ органлари томонидан техник кўрикдан ўтказилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган миқдорларда йиғим ундирилади деб белгилаб берилган, шунингдек биринчи (олдинги) техник кўрикда носоз деб топилган транспорт воситалари такрорий техник кўрикдан ўтказилганлиги учун белгиланган миқдорларда йиғим ундирилади.

Техник кўрик ўтказилганлиги учун йиғим суммаси тегишли маҳаллий бюджетга ўтказилади.

Демак, ушбу Низомда ногиронлиги бўлган шахсларга тегишли бўлган транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказишда имтиёзлар белгиланмаган.

Саволга Нурья БЕРДИНИЯЗОВА,
“Мадад” ННТнинг Қорақалпоғистон Республикаси
Нукус шаҳар ҳуқуқий маслаҳат бюроси
бош мутахассиси жавоб берди.

Манба: “Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган
шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Tepa