«5 йилдан сўнг яна оёққа туришимга ишоняпман». Нукуслик фуқаро прокурор ёрдами билан операция қилинади

Нукус шаҳри
1

1979 йили таваллуд топган Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи Султанов Садикбай Нукус шаҳридаги иккинчи сектор раҳбари томонидан кўрсатилган амалий ёрдам туфайли тез орада оёққа туришга умид қилмоқда. Биз Садикбай оға билан суҳбатлашдик. «Сектор раҳбарлари билан учрашувда иштирок этган эдим. Ана шу учрашувда бизнинг ҳудуд сектори раҳбари, прокурор Расул Халмуратов билан гаплашдим. Оёғимнинг операцияси Тошкент шаҳрига бориб келишда амалий ёрдам сўрадим.

Уч кун ичида бир миллион сўм пул маблағи ёрдам қилишди. 2013 йилдан буён 5 йил давомида оёғимни операция учун ҳаракат қилаётган эдим. Ниҳоят орзуларим ушалиш арафасида. Худо хоҳласа Тошкентга бориб келганимдан сўнг «диагноз» қўйишса, операция бўлади. Тез орада яна оёққа туриб кетишимга ишоняпман», дейди Садикбай Султанов.

Биз ҳозирча фуқаронинг расмини эълон қилмаймиз. Худо хоҳласа у яна оёққа туриб кетганидан сўнг, бу ҳақда яна бир хабар берамиз.

Фурқат Юсупов

Манба: Qoraqalpog’iston Yangiliklari sayti

1 dona sharh

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Нукус шаҳри
Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмасин!

2018 йил 4 декабрь куни Бандликка кўмаклашиш ва ижтимоий ҳимоя бўлими томонидан «Мухаммед Нурсултан» ҳусусий фирмаси билан биргаликда 3 декабрь – «Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан Нукус шаҳри «Тинишлик» маҳалла фуқаролар йиғини А.Сейтжанов кўчаси 60-уйда яшовчи II гуруҳ ногирони К.Жумамуратов, «Дослиқ» маҳалла фуқаролар йиғини Илимли кўчаси 4-уйда яшовчи …

Нукус шаҳри
Нукусда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари ҳолидан хабар олинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 ноябрдаги 56-сонли мажилис баёни ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2018 йил 5 декабрь кунги 04-02/723-сонли Фармойиши асосида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил 5 декабрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Бандликка кўмаклашиш ва ижтимоий ҳимоя бўлими томонидан Ўзбекистон ёшлар …

Нукус шаҳри
Нукусда 4 та сектор раҳбарлари ҳомийлигида имконияти чекланган ёшлар учун байрам дастурхони ташкил қилинди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қошидаги “Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази» ходимлари Қорақалпоғистон Республикасида болалар билан суҳбатлар, очиқ мулоқотлар ўтказишда давом этмоқда. 17 сентабрь куни Марказ ходимлари Нукус шаҳридаги “Ёшлар маркази» биносида Нукус шаҳрида истиқомат қилаётган ногиронлиги бўлган 200 нафар ёшларга “Сиз ўз ҳуқуқингизни биласизми?” мавзусида …