Элликқалъа, Тахтакўпир ва Мўйноқда ёшлар иттифоқи вакиллари имконияти чекланганларга қандай ёрдам беряпти?

Жорий йилнинг 5 июнь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоки Элликқалъа туман Кенгаши томонидан Тоза-боғ овул фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи 2011 йилда туғилган туғма ногирон Тўхтабоев Сухроббекнинг холидан хабар олинди хамда ногиронлик аравачаси тақлим этилди. Бугун мен учун қувончли кун Ўзбекистон ёшлар иттифоки Элликқалъа туман Кенгашига ногиронлик аравачаси сўраб мурожаат қилган эдим эътиборсиз колдирмай ўғлимга ногиронлик аравача совға килишди бунинг учун Юртбошимга мингдан минг рахмат дейди кувонч кўз ёшлари билан Тўхтабоев Сухроббекни онаси.

Тахтакўпир туманида туман ёшлар иттифоқи Кенгаши, туман ИИБ бошлиғи билан биргаликда Ғарезсизлик ОФЙда уй шароитида таълим олаётган имконияти чекланган Дилназ Эсбосинованинг ҳолидан хабар олиб, унга

Шунингдек, Нукус шаҳри А.Досназаров кўчасида истиқомат қилувчу Мауленова Халфанинг мурожаати бўйича Тахтакўпир тумани Кенгаши раиси ва туман ИИБ бошлиғи биргаликда вазиятни ўрганиб чиқишди.

Фуқаро М.Халфанинг мурожаатида Тахтакўпир тумани «Қараой» ОФЙ Жузимбағ кўчасида яшовчи синглиси Мауленова Кларанинг боласи кассаллиб шифонога тушганлигини айтиб, унга амалий ёрдам сўраган. Мурожаат эгасининг уй шароити ўрганиб чиқилилди ва иттифоқнинг туман Кенгаши томонидан озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди.

Ёшлар иттифоқи Мўйноқ тумани Кенгаши томонидан «Бахтли болалик» лойиҳаси доирасида 1-сонли умумтаълим мактабида уй шароитида якка тартибда таҳсил олаётган 5-синф ўқувчиси Жақсилиқова Шахсанем ва 4-сонли умумтаълим мактабида уй шароитида ўқиётган 4-синф ўқувчиси Нурғалиева Айдана ҳолидан хабар олиниб, уларга флипчарт ва бошқа совғалар топширилди. Абат Данияров ва Ажинияз Сейтахов имконияти чекланган болаларга аравачалар топширишди.

Манба: Qoraqalpog’iston Yangiliklari sayti

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa