Қорақалпоғистонда янги сайт очилди. У ўз йўналиши бўйича Ўзбекистонда ягона!

Нукус шаҳри
1

Бугун – 27 июлъ куни Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши Ёшлар маркази биносида Саламат Авезовнинг янги сайти тақдимоти бўлиб ўтди. Қорақалпоғистонда янги очилган «mehrtilsimi.uz» сайти ўз йўналиши бўйича Ўзбекистонда ягона деб айтиш мумкин. Сайтда асосан имконияти чекланган инсонлар ҳаёти ҳақида мақолалар чиқади. Ҳозирги вақтда сайтда Қорақалпоғистон Республикаси ва бутун Ўзбекистон бўйича имконияти чекланган аммо қалби шижоатга тўла, қўлида ҳунари бор инсонлар ҳақида мақолалар мавжуд.


Сайтнинг тақдимот маросимини очиб берган Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси кенгаши раиси ўринбосари И. Абдикаликов меҳртилсими.уз сайти ҳақида шундай деди:

«- aвваллари,  меҳр-мурувват десак фақат меҳрибонлик уйлари, қариялар уйларини, улардан бориб хабар олишни тушунардик. Тўғри, улар меҳрга муҳтож, доим уларнинг ҳолидан хабар олинади. Бундай ташкилотлар анчани ҳам ташкил қилади.

Аммо чекка ҳудудлардаги ногирон, имконияти чекланган инсонлар ҳақида ким биларди? Ким уларни олиб чиқарди? Ҳеч ким! «mehrtilsimi.uz» аҳолининг мана шу қатлами билан бизни боғлаб турувчи кўприк саналади.»

Сайт муаллифи II-гуруҳ ногирони Авезов Саламат Юлдашевич журналистлар ва ёш репортёрларнинг саволларига нутқидаги нуқсони боис электрон шаклда жавоб қайтарди.

Унинг электрон шаклдаги нутқидан бир-иккитасини келтириб ўтамиз:

» – ҳаётда жуда кўп йиқилдим, жуда кўп. Аммо ҳар сафар туравердим!»

» – сайтни очишда қийинчилик бўлгани йўқ. Нима учун биласизми? Кўнглимда эзгулик, ўзимда ҳаракат бор эди. Бу мени ҳаётий формулам.»

«- дадам менинг – қўлим, дадам менинг – оёғим, дадам менинг – кўзим! Улар бўлмаганда бу сайтни очолмас эдим.»

Шуҳрат Саидаҳмадов тайёрлади.

Бауржан Бўтабаев олган расмлар.

Манба: KRuz.uz – Qoraqalpog’iston Yangiliklari sayti

1 dona sharh

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Нукус шаҳри
Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмасин!

2018 йил 4 декабрь куни Бандликка кўмаклашиш ва ижтимоий ҳимоя бўлими томонидан «Мухаммед Нурсултан» ҳусусий фирмаси билан биргаликда 3 декабрь – «Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан Нукус шаҳри «Тинишлик» маҳалла фуқаролар йиғини А.Сейтжанов кўчаси 60-уйда яшовчи II гуруҳ ногирони К.Жумамуратов, «Дослиқ» маҳалла фуқаролар йиғини Илимли кўчаси 4-уйда яшовчи …

Нукус шаҳри
Нукусда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари ҳолидан хабар олинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 ноябрдаги 56-сонли мажилис баёни ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2018 йил 5 декабрь кунги 04-02/723-сонли Фармойиши асосида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил 5 декабрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Бандликка кўмаклашиш ва ижтимоий ҳимоя бўлими томонидан Ўзбекистон ёшлар …

Нукус шаҳри
Нукусда 4 та сектор раҳбарлари ҳомийлигида имконияти чекланган ёшлар учун байрам дастурхони ташкил қилинди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қошидаги “Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази» ходимлари Қорақалпоғистон Республикасида болалар билан суҳбатлар, очиқ мулоқотлар ўтказишда давом этмоқда. 17 сентабрь куни Марказ ходимлари Нукус шаҳридаги “Ёшлар маркази» биносида Нукус шаҳрида истиқомат қилаётган ногиронлиги бўлган 200 нафар ёшларга “Сиз ўз ҳуқуқингизни биласизми?” мавзусида …