Ногиронлик пенсиялари қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлари деб топилган шахсларга тайинланади.

Ногирон ҳуқуқи

Ногиронлик пенсиялари қонунчиликда белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлари деб топилган шахсларга тайинланади.

Ногиронлик пенсиясини тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахснинг аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши керак:

  • иш стажини, шу жумладан махсус иш стажини тасдиқлайдиган ҳужжат;
  • иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома;
  • ариза берувчининг жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси нусхаси (2005 йил 1 январдан кейин);
  • бахтсиз ҳодиса ва соғлиқнинг ишлаб чиқаришдаги шикастланиши тўғрисидаги ҳужжат ёки агар ногиронлик меҳнатда майибланиш оқибатида содир бўлган бўлса, бошқа расмий ҳужжат.

Манба: Huquqiy axborot

Sharhlar mavjud emas

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Ногирон ҳуқуқи
Қўшимча дам олиш вақти белгиланганми?

Қизим ногирон болани фарзандликка олган. Бундай шахсларга қўшимча дам олиш вақти белгиланганми? Ҳа, белгиланган. Ногирон болани тарбиялаётган ота-онанинг бирига (васийга, ҳомийга) бола ўн олти ёшга тўлгунга қадар бир кунлик иш ҳақи миқдорида ҳақ тўлаган ҳолда ойига қўшимча бир дам олиш куни берилади. Манба: «Ҳуқуқий ахборот» канали

Ногирон ҳуқуқи
Ногиронлар уйига жойлаштириш мумкинми?

Касалманд, ногирон қариндошимиз бор, фарзандлари йўқ, ёлғиз яшайди. Моддий ва тиббий ёрдамга муҳтож. Тошкент шаҳрида ногиронлар уйига жойлаштириш мумкинми, мумкин бўлса, қандай хужжатлар керак? Сиз қариндошингизни ногиронлар уйига жойлаштиришингиз мумкин. Лекин бунинг учун аввало ТМЭКдан ўтказиш учун йўлланма олишингиз, шу асосида ногиронлик гуруҳини аниқлаштиришингиз лозим. «Саховат» кексалар ва ногиронлар учун …

Ногирон ҳуқуқи
“Ногиронларга ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш мумкинми?”

Биринчи гуруҳ ногирониман, шунга қарамай саркомарин ташхиси билан 15 йил қишлоқ ичида автомашина бошқардим. Эшитишимга қараганда, имконияти чекланганлар учун ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаси берилар экан. Мен ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун қаерга мурожаат қилишим лозим? — Ушбу ҳолатда сиз Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бошқармаларига мурожаат қилиб, улардан транспорт воситаларини бошқариш учун ўқишга …