Ногиронга уй олишда имтиёз борми?

— Оилада 2 нафар 1-гуруҳ ногирони бор. Уларга уй-жой ёки квартира олишда ҳам уй-жой қуриш учун ер майдони ажратилиб берилишида кандай имтёзлар бор? Агар имтиёзлар бор бўлса, улардан қай тартибда фойдаланилади?

— Агар ногиронлар уй-жойга муҳтож бўлса, ўз худудларидаги бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказларига шу ҳакда мурожаат этиши лозим. Сўнг тегишли ҳужжатларга асосан, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза килиш вазирлигига қарашли муравват, саховат, ногиронлар уйларига жойлаштириш ёки ҳокимликлар ҳисобида уй, кватира мавжуд бўлса, уларнинг ташаббуси билан уй ажратиб берилиши мумкин. Бироқ бунинг учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, сўнг навбат асосида кватира ажратилиши мумкин.

Уй-жой қуриш учун ер участкалари ажратилиши эса ким ошди савдоси биржалари орқали амалга оширилади. Намунавий уй-жой олиш ҳам ҳудудлардаги «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компаниялари ва «Қишлоққурилишбанк» филиаллари қарорлари ва узоқ муддатли шартномага асосан уй-жой суммасининг фоизи тўлагандан кейин амалга оширилади. Бунда ногиронларга имтиёз йўқ

Автомобиль бошқариш учун ТМЭК хулосаси керак

— Ногиронларга транспорт воситасини ҳайдаш тақиқланганми?

— Йўқ. тақиқланмаган. Бундай ҳолларда ТМЭК хулосаси ва тиббий маьлумотномага таяниб иш кўрилади. Агар бу маълумотномада соғлиғи жиҳатидан автомашина бошқаришга тўсқинлик қилувчи асослар мавжуд бўлмаса, хусусий автомобилини ўзига мослаб олиб бемалол бошқариши мумкин.

Ногиронлар аравачаси кимларга берилади?

— Ногиронлар аравачаси қайси ногиронларга берилади?

— Ногиронлар аравачаси ТМЭК хулосасига асосан ногиронлар аравачасига муҳтож деб тан олинган I гуруҳ ногиронларига 5 йил муддатга бепул берилади. Аравача Қоракалпоғистон Республикаси, Тошкект шаҳри, вилоятлар меҳнат ва аҳолини ижшмоий муҳофаза қилиш бошқармалари томонидан ажратилади.

Манба: «Адолат Кўзгуси» №28 (1044) 16.07.2015

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa