Ногиронлиги бўлган шахслар давлат гранти асосида ОТМларга қабул қилинади

ДТМ сайтида Ногиронлиги бўлган шахсларни имтиёзли равишда қўшимча 2% ли давлат гранти асосида ўқишга қабул қилиш натижалари эълон қилина бошланди.

Унга кўра, аввалига контракт асосида ёки, умуман ўқишга кира олмаган ногиронлиги бор шахсларнинг қабул квотасининг 2 фоизи давлат гранти асосида ўқишга қабул қилинади.

ДТМ маълумотномасида изоҳ сифатида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 417-сон қарори келтирилган. Ушбу қарорда айнан ОТМларга ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартиби белгилаб берилган.

Қабул комиссиясига ногиронликни тасдиқловчи ҳужжатни ҳам қўшиб топширган барча абитуриентлар results2018.dtm.uz сайти орқали грантга кирган ёки кирмаганини текшириб олиши мумкин.

Блогер Хушнудбек Худойбердиев бу борада эътибор бериш лозим бўлган жиҳатларни тушунтириб ўтган. Унга кўра:

1)  Абитуриент камида 56,7 балл тўплаган бўлсагина ушбу имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқини қўлга киритади;

2)  Ногиронлиги бор дегани албатта грантга киради дегани эмас. Бунда 2% лик квота муҳим ўрин тутади. Масалан, жами 100 та талаба қабул қиладиган йўналишда 2 та квота ажратилади. Ушбу йўналишга жами 5 нафар ногиронлиги бўлган шахслар ҳужжат топширган дейлик. Бундай вазиятда ўша 5 нафарнинг барчаси грантга қабул қилинмайди, улар орасида энг кўп балл олган 2 нафари бюджетга тавсия этилади. Қолган 3 нафар шахслар эса умумий тартибда танловда қатнашади. Яъни агар ўзини соф олган бали кириш учун етарли бўлса, киради, кириш учун етарли бўлмаса, талабаликка қабул қилинмайди.

Манба: Информациялық сайт – Makan.uz

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa