“Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда қолмасин”

Ўзбекистон Республикаси Давлат Мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан Тўрткўл туманида имконияти чекланган, меҳр ва эътиборга муҳтож фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида уларнинг ҳолидан хабар олиниб, тумандаги 23 нафар ногиронларга ногиронлик аравачалари ҳамда совғалар топширилди.

Ушбу тадбирда 4 та сектор раҳбарлари ҳамда тегишли мутасадди ташкилот раҳбарлари, маҳалла фаоллари, оммавий ахборот васиталари вакиллари иштирок этишди. Ногиронлик аравачалари билан тақдирларганлар ўз навбатида Давлатимиз томонидан берилаётган эътибор учун чуқур миннатдорчилик билдирдилар.

Манба: To’rtko’l tumani hokimligi Rasmiy veb sayti

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa