Ногирон бола махсус муассасага қандай ўтказилади?

— Фарзандимнинг ривожланишида жисмоний нуқсони бор. Ёши 10 да. У ихтисослаштирилган мактаб-интернатда таҳсил олади. Эшитишимча, энди менинг фарзандим каби болалар мактаб-интернатда эмас, балки даволаш-профилактика муассасаси даволатиш ёки интернат уйига жойлаштириш мумкин экан. Шу ростми? Бунинг учун қандай ҳужжатлар керак? Соғлиқни сақлаш муассасасига ўтказиш учун бирор тўлов талаб қилинадими? Қаёрга мурожаат қилиш керак?

МАЪЛУМОТ УЧУН

РИВОЖЛАНИШИДА ТУРЛИ НУҚСОНЛАРИ БЎЛГАН ҲАМДА ДАВОЛАНИШГА ВА СОҒЛОМЛАШТИРИШГА МУҲТОЖ БЎЛГАН БОЛАЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ КАФОЛАТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ ТИЗИМЛИЛИК ВА ДАВРИЙЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ УЧУН АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН 2016 ЙИЛ 10 ФЕВРАЛДА 2763-СОН БИЛАН РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИЛГАН

Янги тартибда белгиланишича, ўқувчиларни жисмоний ёки психик ривожланишида нуқсонлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги муассасасига, яъни даволаш-профилактика муассасасига (руҳий ва асаб тизими касалликлари ва уларнинг асоратлари, сил касаллигининг барча турлари ва даврларида даволаниш учун мўлжалланган шифохоналар ҳамда барча турдаги болалар санаторийлари) ёки Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги муассасасига, яъни «Мурувват» интернат уйига ўтказиш мактаб-интернат педагогик кенгашининг қарорига асосан, халқ таълими ҳудудий бўлинмалари ҳузуридаги психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосасига кўра, ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг розилиги билан ҳамда бепул амалга оширилади.

«НЕЧА ЁШЛИЛАР ЎТКАЗИЛАДИ?»

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги муассасасига, яъни «Мурувват» интернат уйига Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, руҳиятида сезиларли ёки анча сезиларли нуқсонлар бор бўлган, 4 ёшдан 18 ёшгача ногирон болалар учун давлат тиббий-ижтимоий муассасасига ўтказилади.

ТАЛАБ ҚИЛИНАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР

Ўқувчини ўтказиш учун унинг ота-онаси мактаб-интернат директорига ариза (ўтказиш сабабларини, даволаш-про-филактика муассасаси номини кўрсатган ҳолда) билан мурожаат қилади. Аризага қуйидагилар илова қилинади:

боланинг ривожланиш тарихидан кўчирма;
даволовчи шифокорнинг ўқувчини ўтказиш зарурлиги тўғрисидаги хулосаси.

Мактаб-интернатнинг педагогик кенгаши ота-онанинг аризасини кўриб чиқади ва у бўйича қарор қабул қилади.

ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ:

тақдим этилган ҳужжатлар психологик-тиббий-педагогик комиссия томонидан Болапарни ихтисослаштирилган муассасаларга (мактаб, мактаб интернатларга) юбориш бўйича психологик-тиббий-педагогик комиссиялар тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2519, 2013 иил 24 окгябрь) мувофиқ кўриб чиқилади.

Ўқувчини даволаш-про-филактика муассасасига қабул қилиш учун ота-она ёки мактаб-интернат раҳбарияти қуйидаги ҳужжатларни тақдимэ тади:

психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосаси;
мактаб-интернат  томонидан берилган ўқувчи таълим олаётган синф кўрсатилган маълумотнома;
мактаб-интернат томонидан берилган психологик-педагогик тавсифнома.

ҲУЖЖАТЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ МУДДАТИ ҚАНЧА?

Ўқувчи даволаш-профилактика муассасасига қабул қилингач, унга касаллик тарихи очилади. Даволаш-про-филактика муассасаси шу куннинг ўзида ўқувчининг ота-онасига ва мактаб-интернатга ўқувчининг қабул қилинганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этади.

Даволаниш муддати тугаганидан сўнг ўқувчининг ота-онасига ёки мактаб-интернатга синф журналидан кўчирилган баҳолаш қайдномаси (даволаш-профилактика муассасаси раҳбарининг имзоси ва муҳри билан) ҳамда ўқувчининг даволанганлиги тўғрисида маълумотнома берилади.

«МУРУВВАТ» ИНТЕРНАТ УЙИГА ЎТКАЗИШ УЧУН-ЧИ?

Ўқувчининг ота-онаси ва мактаб-интернат раҳбарияти доимий тиббий-ижтимоий ёрдамга муҳтож ногирон ўқувчини «Мурувват» интернат уйига ўтказиш ташаббуси билан чиқиши мумкий.

Уқувчини ўтказиш учун унинг ота-онаси мактаб-интернат директорига ариза (ўтказиш сабабларини, «Мурувват» интернат уйи номини кўрсатган ҳолда) билан мурожаат килади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

○ боланинг ривожланиш тарихидан кўчирма;
○ даволовчи шифокорнинг ўқувчини ўтказиш зарурлиги тўғрисидаги хулосаси.

Мактаб-интернатнинг педагогик кенгаши ота-онанинг аризасини кўриб чиқади ва у бўйича қарор қабул қилади. Психологик-тиббий-педагогик комиссиянинг хулосасига асосан, мактаб-интернат директори ўқувчини ўқувчилар сафидан чиқариш тўғрисида буйруқ чиқаради. Ушбу буйруқ чиқарилгач, 3 кун ичида синф журнали ва ўқувчилар ҳаракати дафтарига тегишли ёзув киритилади.

Ўқувчини «Мурувват» интернат уйига ўтказиш учун мактаб-интернат раҳбарияти ўқувчининг ота-онасига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

○ ўқувчининг ўқувчилар сафидан чиқарилганлиги тўғрисидаги буйруқдан кўчирма;
○ ўқувчининг баҳолар (ўзлаштириш) табели;
○ ўқувчининг тиббий картаси;
○ мактаб-интернат томонидан берилган психологик-педагогик тавсифнома.

Манба: «ДАРАКЧИ» №11 (882) 17 МАРТ 2016

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Tepa