“Ногиронларга ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш мумкинми?”

Биринчи гуруҳ ногирониман, шунга қарамай саркомарин ташхиси билан 15 йил қишлоқ ичида автомашина бошқардим. Эшитишимга қараганда, имконияти чекланганлар учун ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаси берилар экан. Мен ҳам ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун қаерга мурожаат қилишим лозим?

— Ушбу ҳолатда сиз Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бошқармаларига мурожаат қилиб, улардан транспорт воситаларини бошқариш учун ўқишга тегишли тиббий кўрикдан ўтганлигингиз тўғрисидаги маълумотномани олишингиз лозим. Шундан сўнг доимий ёки вақтинчалик яшаш жойингиздан яқин автомактабга мурожаат қилсангиз мақсадга мувофиқ бўлади.

Манба: «ДАРАКЧИ» №49 (920) 8 ДЕКАБРЬ 2016

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Tepa