Ногиронлар уйига жойлаштириш мумкинми?

Касалманд, ногирон қариндошимиз бор, фарзандлари йўқ, ёлғиз яшайди. Моддий ва тиббий ёрдамга муҳтож. Тошкент шаҳрида ногиронлар уйига жойлаштириш мумкинми, мумкин бўлса, қандай хужжатлар керак?

Сиз қариндошингизни ногиронлар уйига жойлаштиришингиз мумкин. Лекин бунинг учун аввало ТМЭКдан ўтказиш учун йўлланма олишингиз, шу асосида ногиронлик гуруҳини аниқлаштиришингиз лозим.

«Саховат» кексалар ва ногиронлар учун интернат уйлари тўғрисидаги Низомга кўра «Саховат» интернат уйларига Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ уларни парвариш қилиши шарт бўлган қариндошлари ёки бошқа шахслар бўлмаган ёлғиз кексалар ҳамда 18 ёшидан бошлаб I ва II гуруҳлар ногиронлари қабул қилинади.

Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга кўра меҳнат фаолиятига лаёқати чекланганлиги даражасини аниқлаш учун тиббий текшириш (меҳнатга лаёқати доимий ёки узоқ муддат йўқотилганда) Пенсия жам ғармаси бўлимлари йўлланмалари бўйича тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (кейинги ўринларда ТМЭК деб аталади) томонидан амалга оширилади.

«Саховат» интернат уйларига расмийлаштириш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

«Саховат» интернат уйига расмийлаштирилаётган ёлғиз кексанинг ҳамда I ва II гуруҳ ногиронининг доимий яшаш жойидаги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи номига берилган аризаси;

«Саховат» интернат уйига расмийлаштирилаётганнинг пасподти нусхаси;

рўйхати Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган соғлиқнинг ҳолати тўғрисидаги тиббий ҳужжатлар;

туман (шаҳар) ҳокимининг ёлғиз шахс сифатида ҳисобга олиш тўғрисидаги қарори нусхаси;

пенсиоиер гувоҳномасининг нусхаси, мавжуд бўлса;

«Саховат» интернат уйига расмийлаштирилаётганнинг 2 та (6 см х 4 см ҳажмли) фотосурати.

«Саховат» интернат уйига расмийлаштирилаётганнинг ногиронлиги аниқланган такдирда, белгиланган тартибда тиббий-меҳнат эксперт комиссияси томонидон берилган ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг нусхаси ҳам тақдим этилади.

Манба: «Адолат Кўзгуси» №50 (1118) 15.12.2016

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Tepa