Амударёда 3 декабрь – Халқаро ногиронлар куни муносабати билан тадбир ўтказилд

Амударё тумани

Айни кунларда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб мақсади мамлакатимизни юксак ривожланган давлатлар қаторидан ўрин олиб, ҳар бир фуқаронинг эмин-эркин, фаровон ва бахтиёр яшашига эришишдир.

Амударё туманида 2861 нафар ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилади. Улар Конституциямизда белгиланганидек, давлатимиздан ижтимоий таъминот олишдан ташқари, туман раҳбарияти, жамоат ташкилотлари ва кенг жамоатчиликнинг доимо эътиборидадир.

2017 йилда туманда имконияти чекланган бўлса-да, тикувчилик касби билан шуғулланиб, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштирок этиб келаётган икки нафар ногиронлиги бўлган юртдошимизга арзон уй-жойларнинг дастлабки бадали тўлаб берилди. Шунингдек, имконияти чекланганларни иш билан таъминлаш, ногиронлиги бўлган аёл-қизларга тикув машиналари топшириш тизимли равишда йўлга қўйилган.

Бунингдек савобли ишлар жорий йилда ҳам давом эттирилиб, икки нафар ногиронлиги бўлган юртдошимиз оиласига кичик иссиқхона қуриб берилди. Жисмоний имкоиняти чекланганларнинг 10 нафари ногиронлик аравачаси, 161 нафари реабилитация-техник воситалар билан таъминланди.

3 декабрь бутун дунёда Ногиронлар куни сифатида нишонланади. Ҳар йили шу санада туман ҳокимлиги ташаббуси билан ҳомийларни жалб қилган ҳолда ногиронлиги бўлган юртдошларимиз учун байрам тадбири уюштирилади.

Жорий йилда ҳам бу анъана давом эттирилиб, “Истиқлол” тўйхонасида тадбир ташкил қилинди.

40 нафардан зиёд ногиронлиги бўлган ҳамюртларимиз учун тўкин дастурхон ёзилди. Туман ҳокимлиги ва хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ташкил қилинган тадбирни туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси М.Аҳмедова очди.

Туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастури барчага юқори кайфият бағишлади.

Тадбир сўнгида туманимизнинг турли ҳудудларида яшовчи, маълум сабабларга кўра ногирон бўлиб қолган 10 нафардан зиёд юртдошларимизнинг уйларига бориб ҳол-аҳвол сўралди, байрам билан қутлаб, совғалар берилди.

Ойгул PАЖАБОВА.

Манба: Amunews.uz

Манба: Makan.uz – Мамлакатимиздаги янгиликлар портали

Sharhlar mavjud emas

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Амударё тумани
Амударёда сектор раҳбари икки нафар ногирон оиласига иссиқхона қуриб берди

Мамлакатимизда аҳолининг барча қатламларининг ҳам турмуши фаровон, обод бўлишига эришиш борасида амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар изсиз кетмаяпти. Айниқса, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли билан уйма-уй юриб жонли мулоқот қилиш орқали муаммоларини аниқлаш ва ҳал этиш этиш, меҳнаткаш халқимизнинг турмуши сифатини ошириш мақсадида ташкил этилган секторлар фаолияти туфайли ҳаётимизда кўпгина ижобий ўзгаришлар амалга …

Амударё тумани
Амударёда ногиронлиги бўлган фуқарога пойафзал тикиш машинаси топширилди

18 сентябрь куни Агросаноат мажмуи, фан ва маданият, давлат муассасалари ва жамоат хизмати, истеъмол товарлари, савдо ва хизмат кўрсатиш ходимлари касаба уюшмалари туман Кенгашлари ва тиббиёт ходимлари касаба уюшмаси туман қўмитаси раёсатларининг қўшма йиғилиши ўтказилиб, унда Ўзбекистон Pеспубликаси касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг 2018 йил 2 февралдаги ва Ўзбекистон Pеспубликаси касаба …

Амударё тумани
“Менинг энг катта орзуим”

“Менинг энг катта орзуим онамнинг туғилган кунида ўз қўлларим билан торт пишириб бериш. Мана шу орзуимни амалга ошириш учун мен Республика ёшлар маркази Қорақалпоғистон бўлинмаси Амударё туманида ташкил қилинган бепул “Пазандачилик” тўгараги ҳақида эшитиб марказга келдим”-дейди Очилбоева Сарвиноз. Сарвиноз болалигидан ногирон, ўз тенгдошлари билан маза қилиб ўйнай олмайди лекин жуда …