Нукусда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари ҳолидан хабар олинди

Нукус шаҳри

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 ноябрдаги 56-сонли мажилис баёни ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2018 йил 5 декабрь кунги 04-02/723-сонли Фармойиши асосида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил 5 декабрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Бандликка кўмаклашиш ва ижтимоий ҳимоя бўлими томонидан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Нукус шаҳар Кенгаши ҳамда сут маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонаси билан биргаликда декабрь ойи “Меҳр-мурувват ойлиги” муносабати билан Нукус шаҳри “Жана базар” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 45-сонли умумтальм мактаби 3-синф ўқувчиси, болаликдан ногирон У.Абдимуратова, “Айдин жол” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 5-сонли умумтальм мактаби 11-синф ўқувчиси, гуруҳ ногирони О.Утемисов, “Гоне қала” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи, 31-сонли умумтальм мактаби 5-синф ўқувчиси, болаликдан ногирон М.Бекмуратов ҳамда 21-кичик тумани, 5-уйда яшовчи боқувчисини йўқотган, гуруҳ ногирони Ғ.Қузиқуловларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга ташкилотчилар томонидан тайёрланган совғалар топширилди. Бу каби тадбирлар шаҳар ва туман ҳудудларида давом этмоқда.

Манба: KRuz.uz – Қорақалпоғистон Янгиликлар сайти

Sharhlar mavjud emas

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Нукус шаҳри
Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмасин!

2018 йил 4 декабрь куни Бандликка кўмаклашиш ва ижтимоий ҳимоя бўлими томонидан «Мухаммед Нурсултан» ҳусусий фирмаси билан биргаликда 3 декабрь – «Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан Нукус шаҳри «Тинишлик» маҳалла фуқаролар йиғини А.Сейтжанов кўчаси 60-уйда яшовчи II гуруҳ ногирони К.Жумамуратов, «Дослиқ» маҳалла фуқаролар йиғини Илимли кўчаси 4-уйда яшовчи …

Нукус шаҳри
Нукусда 4 та сектор раҳбарлари ҳомийлигида имконияти чекланган ёшлар учун байрам дастурхони ташкил қилинди

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши қошидаги “Имконияти чекланган ёшлар ва болалар маркази» ходимлари Қорақалпоғистон Республикасида болалар билан суҳбатлар, очиқ мулоқотлар ўтказишда давом этмоқда. 17 сентабрь куни Марказ ходимлари Нукус шаҳридаги “Ёшлар маркази» биносида Нукус шаҳрида истиқомат қилаётган ногиронлиги бўлган 200 нафар ёшларга “Сиз ўз ҳуқуқингизни биласизми?” мавзусида …

Нукус шаҳри
Xudaybergan Joʻldasbayev: “Katta boʻlsam, astronom boʻlib, sayyoralarni zabt etaman!”

Avval xabar berganimizdek, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi Markaziy Kengashi qoshidagi “Imkoniyati cheklangan yoshlar va bolalar markazi” xodimlari Qoraqalpogʻiston Respublikasida bolalar bilan suhbatlar, ochiq muloqotlar oʻtkazishda davom etmoqda. Kuni kecha ular Nukus shahrining eng chekka hududlaridagi imkoniyati cheklangan 15 nafar yoshlarning holidan xabar olishdi. Shunday yoshlarning orasida 3-sinf oʻquvchisi Xudaybergan Joʻldasbayev ham …