“Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас” хайрия тадбири

Нукус шаҳри
 O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан 3- декабрь “Халқаро ногиронлар куни” муносабати билан “Ҳеч ким меҳр ва эътибордан четда эмас” шиори остида Нукус Мурувват ногиронлиги бўлган шахслар учун аёллар интернат уйида хайрия тадбир ташкил этилди.
Унда партиянинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутатлари, тегишли ҳамкор ташкилот вакиллари, Чимбой ва Қонликўл туманидан тиббиёт соҳаси вакиллари, тадбиркор аёллар  ва ОАВ вакиллари иштирок этишди.
Мақсад эса меҳр ва эътиборга муҳтож, кўнгли яримта аёлларнинг кўнгилларини шод этиш, ҳурсанд қилишдан иборат. Давлатимиз томонидан ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож  шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратилиб келинмоқда деди –  Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати А.Юсупова.
Президентимизнинг айнан 2017-йил 1-декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниб, унда юртимизда ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳам жамиятда фаол иштирок этиш учун кенг имконият яратилди.
Бугунги кунда ушбу Мурувват уйида республикамизнинг барча туман ва шаҳарларидан 250 нафар аёл яшайди ва унга 134 нафар ишчи ходимлар ушбу аёлларнинг саломатлигини мустаҳкамлашда ўзларининг ҳиссаларини қўшиб келмоқда.
Хайрия тадбир давомида тегишли ҳамкор ташкилотлардан келган вакиллар ўзларининг савғоларини топширишди ва Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалининг талаба ёшлари ўзларининг концерт дастурларини ином этишди.
Асем Сиримбетова
OzLiDePҚорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходими.
Манба: Zaman.uz
Sharhlar mavjud emas

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Нукус шаҳри
Никто не останется без любви и внимания

Каракалпакским Советом УзЛиДеП в Нукусе в доме-интернате для женщин с инвалидностью в связи с 26-летием принятия нашего Основного закона проведено благотворительное мероприятие под девизом “Никто не останется без любви и внимания”. В нем приняли участие представители сферы, сотрудники Каракалпакского Совета партии, женщины-предприниматели и работники СМИ. –Посещение больных, нуждающихся в помощи, …

Нукус шаҳри
Ҳеч ким меҳр-эътибордан четда қолмасин!

2018 йил 4 декабрь куни Бандликка кўмаклашиш ва ижтимоий ҳимоя бўлими томонидан «Мухаммед Нурсултан» ҳусусий фирмаси билан биргаликда 3 декабрь – «Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни» муносабати билан Нукус шаҳри «Тинишлик» маҳалла фуқаролар йиғини А.Сейтжанов кўчаси 60-уйда яшовчи II гуруҳ ногирони К.Жумамуратов, «Дослиқ» маҳалла фуқаролар йиғини Илимли кўчаси 4-уйда яшовчи …

Нукус шаҳри
Нукусда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли вакиллари ҳолидан хабар олинди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 ноябрдаги 56-сонли мажилис баёни ва Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгашининг 2018 йил 5 декабрь кунги 04-02/723-сонли Фармойиши асосида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида 2018 йил 5 декабрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Бандликка кўмаклашиш ва ижтимоий ҳимоя бўлими томонидан Ўзбекистон ёшлар …