Аутизмнинг олдини олиш мумкинми? Р.Шодиева ва Россия Федерациясининг етук мутахассислари Қорақалпоғистонда

Жорий йил 17 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳар Ёшлар марказида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Имконияти чекланган болалар ва ёшлар маркази директори Р.Шодиева ва Россия Федерациясининг етук мутахассислари Қорақалпоғистондаги имконияти чекланган, аутизм касаллигига чалинган 30 нафарга яқин болалар ва ёшлар билан учрашди. Уларнинг ҳар бири билан алоҳида психологик суҳбатлар ўтказди.

Марказнинг катта мажлислар залида «Аутизм касаллигига чалинган болалар билан ишлаш: Алоқа, мулоқат, ўқитиш хусусиятлари» мавзусида Р.Шодиева ва делегация аъзоси, Даволаш педагогика маркази мутахассиси Алена Александровна Легостаеваларнинг тақдимотлари намойиш этилди.

Тақдимотда асосан, аутизм касаллиги ва унинг олдини олиш мумкинлиги, бу касаллик билан чалинган беморларни жамиятга мослашувини соғломлаштириш борасида аҳамиятли тавсиялар берилди.

Куннинг иккинчи яримида делегация аъзолари “Imkon” ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасаси ва Болалар ва оилаларни қўллаб-қувватлаш ассоцацияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлимига ташриф буюришди. У ердаги шароитлар ва имкониятлар билан яқиндан танишди.

Шунингдек, тадбир якунида делегация аъзоларининг И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейига саёҳатлари ташкиллаштирилди.

Бугун Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Имконияти чекланган болалар ва ёшлар маркази ҳамда делегация аъзоларининг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида Мўйноқ туманига ташрифи амалга оширилиши, тумандаги имконияти чекланган болалар ва ёшлар билан учрашувлари ва тумандаги 2 та мактабгача таълим муассасаларига ташриф буюришлари режалаштирилмоқда.

“Kar24” учун махсус: Индира Мамбетназарова,
Ёшлар иттифоқи ҚР бўлими матбуот котиби.

Манба: Kar24.uz – Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Fikr bildirish

E-pochta manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy ma'lumotlar * bilan belgilangan

Tepa