Чимбойдан гапирамиз: Улар ёрдамга муҳтож эди

2019 йил 19 апрель куни ёшлар иттифоқи Чимбой тумани Кенгаши ёрдамга муҳтож, имконияти чекланган учта боланинг аҳволидан хабар олди. Тумандаги «Конши» МФЙ ҳудудида яшовчи ёрдамга муҳтож 2009 йил тўғилган, уй шароитида ўқиётган Қалимбетов Элбурс Дамирулига бориб, шароитлари билан танишди.

Шунингдек, “Бахитли” ОФЙда яшовчи 2004 йил тўғилган Мамбетов Мансур Қуўанишбай ули ва “Қизил-ўзек” ОФЙ фуқароси Жолдасбаев Бекбергенга 1 853 000 сўмлик дорилар олиб берилди.

‒ Дорилар жуда қиммат. Ҳар доим олиб беришга баъзан қийналамиз. Бугун бизнинг дардимизни тушуниб, ёрдам беришга келган ёшларга раҳмат айтаман, – дейди Б. Жолдасбаевнинг онаси.

Шундай хайрли ишлар бошқа туманларда ҳам давом этади.

Манба: Kar24.uz – Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa