Республикамиздаги 214 нафар оғир турмушда яшаётган, ногиронлиги бўлган хотин-қизларга реабилитация воситаларини топширилди

9 май – Хотира ва қадрлаш куни арафасида Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети мажлислар залида Республикадаги 214 нафар оғир турмушда яшаётган, ногиронлиги бўлган хотин-қизларга реабилитация воситаларини топшириш маросими ташкил этилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари – Республика Хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Ибрагимова ҳамда нукус шаҳар ва туманлар Хотин-қизлар қўмитаси раислари иштирок этди.

Тадбир давомида шаҳар ва туманлардан келган ногиронлиги бўлган хотин-қизларнинг 75 нафарига ногиронлар аравачаси, 72 нафарига эшитиш мосламаси, 44 нафарига ҳасса, 15 нафарига қўлтиқ таёқ, 3 нафарига юриш мосламаси, 1 нафарига тирсакли ҳасса, 2 нафарига кўзи ожизлар ҳассаси, 1 нафарига бўйин карсети топширилди.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни кўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5325-сонли Фармони мамлакатимизда хотин-қизларга бўлган муносабатни янада янги босқичга кўтарди.

Мазкур Фармон хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, улар билан мақсадли ишларни ташкил этиш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни мустаҳкамлаш ва соғломлаштиришнинг самарали механизмларини яратишга тўсқинлик қилаётган муаммо ва камчиликларни ҳал этишга қаратилган тарихий ҳужжат бўлди.

Бу борада хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, манфаатларини ҳимоя қилиш, бандлигини таъминлаш, тадбиркорлик ва касбий маҳоратини ошириш, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож, айниқса ногиронлиги бўлган аёлларга алоҳида эътибор қаратиш, миллий ва маънавий қадриятларимизга асосланган ҳолда оила муносабатларини мустаҳкамлаш борасидаги ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлаш лозим.

Республика Хотин-қизлар қўмитаси берган маълумотларга кўра, жорий кунгача хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, айниқса уй-жойга ўта эҳтиёжманд хотин-қизлар ўз вақтида аниқланиб, уларнинг 128 нафарига Ўзбекистон Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағлари ҳисобидан уй-жойларнинг бошланғич 25% бадал пуллари тўлаб берилди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Ахборот хизмати.

Манба: KRuz.uz – Қорақалпоғистон Янгиликлар сайти

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa