“Биз биргамиз!”: Имконияти чекланган инсонлар бир акция доирасида бирлашди

25 май куни Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг ташаббуси билан Ўзбекистон ногиронлар жамияти Қорақалпоғистон бўлими билан ҳамкорликда навбатдаги хайрия акциясига старт берди. Яъни, кун давомида “Биз биргамиз!” лойиҳаси доирасида ногиронлиги бўлган шахслар ўзлари тайёрлаган ҳунармандчилик, зардўзлик, тикувчилик, атторлик сингари юз турдан ортиқ маҳсулотлари савдо ярмаркаси ташкил этилди.

Адлия вазирлиги ташаббуси билан республиканинг чекка ҳудудларида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган шахсларга ногиронлик аравачалари берилди ҳамда тадбир ташкилотчиларига совғалар топширилиб, хайрия концерти дастури ташкил этилди.

Ушбу лойиҳадан кўзланган асосий мақсад ногиронлиги бўлган шахсларни жамиятимизда ўз ўринларини топишларига кўмаклашиш, уларнинг кўнглини кўтариш ҳамда жамиятимизнинг ажралмас ва эътиборга лойиқ қисми эканлигини кўрсатиб беришдан иборат.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa