Кам таъминланган оила фарзандлари ва уй таълимини олаётган ёшларнинг аҳволидан хабар олинди

2019 йил 26 июнь куни 30 июнь «Ёшлар куни»га бағишлаб ёшлар ойлиги доирасида Ёшлар иттифоқи Тўрткўл туман Кенгаши тамонидан туман марказида ва овулларда ижтимоий ҳимояга муҳтож, кам таъминланган оила фарзандлари, уй таълимида таҳсил олаётган ёшларнинг аҳволидан хабар олинди.

Уларга ўқув қуроллари ва эсдалик совғалари топширилди. Фаол ёшлар тенгдошларига юртимизда яратилаётган имкониятлар хусусида сўзлаб берди. Уй таълимида таҳсил олаётган ёшларнинг келажак орзуларини тинглади.

Манба: Kar24.uz – Биз ёзишдан олдин ўйлаймиз

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa