MEHRTILSIMI.uz «Меҳр тилсими» ‒ Ижтимоий янгиликлар сайти 1 ёшда

Роппа-роса 1 йил олдин, аниқроғи 2018 йил 12 июль куни MEHRTILSIMI.uz «Меҳр тилсими» ‒ Ижтимоий янгиликлар сайти. «SA.KR.UZ» Саламат Авезов шахсий веб-сайти ташаббуслигида ногиронлиги бўлган шахсларнинг саъй-ҳаракатларини бирлаштириш зарурлигини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатьий назар жамият миқёсида, қайсининг тенг ҳуқуқли аъзолари алоҳида эҳтиёжли шахслар ҳам ҳисобланади, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий MEHRTILSIMI.uz ‒ ижтимоий янгиликлар сайтини ишга туширган эдик.

Ўтган давр мобайнида сайт орқали қатор ногиронлиги бўлган шахслар ва ижтимоий янгиликлар, туман хабарлар, рўзномаларида чоп этилган ижтимоий мақолалар бериб боришга ҳаракат қилдим. Албатта, қилинмаган ишлар ҳам анча-мунча.

Бугун ўзининг имконияти чекланган шахслигимга қарамасдан MEHRTILSIMI.uz сайти гапирар эканман, энг аввало ушбу сайтнинг яратиш тарихи ҳақида икки оғиз гапириб ўтмасам бўлмас.

Ҳар бир ногиронлиги бўлган ёшлар ва болажонларнинг руҳий камолотга эришиш ва келажак учун тамал тошини қўйиш бош омилларидан бири ҳисобланади.

2003 йилдан буён «SA.KR.UZ» Саламат Авезов шахсий веб-сайти ўз фоалиятини давом эттириб келаяпди. Шахсий веб-сайтимга 16 йил бўлди. Барча ижтимоий тармоқларида ўз саҳифасига эга.

2016 йили Ижтимоий янгиликлар, Ногирон ҳуқуқи (Савол ва Жавоблар),  2017 йил Меҳр қўлларимизни чўзайлик, «ДДЁ ‒ дўстлар билан дилдан ёзишамиз» гуруҳи, Имконияти чекланган қўли гул инсонлар, Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар рукнлар фақат ногирон инсонларнинг фаолияти ва бугунги кунга қадар эришилган муфаққиятлари жамланган.

«Меҳр тилсими» − Ижтимоий янгиликлар сайти, ижтимоий соҳасидаги олиб бораётган жараёнларнинг ҳудудий яъний Қорақалпоғистон Республикаси базасини яратиш ғояси пайдо бўлди. 2014 йили Ўзбекистон Ногиронлар жамиятининг Касаба уюшмаси томонидан «IMKONIYAT.UZ» номли сайт очилди. Ҳар куни интернетга кирган пайтимда мана шу сайтга кириб ҳавас қилардим.

Қани эди Қорақалпоғистон Республикасида ногиронлиги бўлган ёшлар ва болажонлар учун сайт бўлса эди деб орзу қилардим. Ўткам 2018 йилнинг 27 июль куни Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Ёшлар маркази биносида MEHRTILSIMI.uz «Меҳр тилсими» – Ижтимоий янгиликлар сайтимнинг тақдимоти бўлиб ўтди. Орзуимга қисман эришдим.

Ўтган 1 йил мобайнида сайтим орқали жамиятга, муштарийларга фойдаси тегадиган мақолалар бериб боришга интилдим.

Сайт статистикаларига эътибор берадиган бўлсак, ҳозирда сайтимга жами 147 та хабар ва мақолалар киритилган бўлиб 12 саҳифадан иборат.

Шунингдек, хабарларга муштарийлар томонидан жами 8 та изоҳ (comment) қолдирилган.

Ютуқлар:

1. 26-ноябрь, 2018-йил «Қорақалпоғистон» телерадиоканали «Ассалому алайкум, Қорақалпоғистон».

2. 27-сентябрь, 2018-йил Ўзбекистон Республикаси «Менинг юртим» Марказий студия Сарвар Баҳодиров, Журналист Муаттар Муродова

3. 21-сентябрь, 2018-йил Ўзбекистон Республикаси «Менинг юртим» Марказий студия Сарвар Баҳодиров, Алимхон Умаров, Журналист Муаттар Муродова

4. «Қарақалпақстан жаслары» газетасы 9-август, 2018-жыл. №32 (7996) ЖАҢАЛЫҚ ҚАРАҚАЛПАҚСТАНДАҒЫ БИРИНШИ САЙТ Шухрат САИДАХМАДОВ

5. 21-июль, 2018-йил «Қорақалпоғистон» телерадиоканали «Ёш дастурчилар дастурий маҳсулотлар» Турсинай Муҳиятдинова

Эътироф билан ёзишим жоиз Имконияти чекланган қўли гул инсонлар рукн аъзолари Ёш ҳунарманд Барно Нарзуллаева Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидан «Ёшлар иттифоқи – 2018» мукофоти «Йилнинг энг яхши ҳунарманди» йўналиши соҳибаси, Мухаммад Асадов Навоий вилояти, Хатирчи туманидан Навоий давлат педагогика институти талабаси ёш шоир. Ўзбекистон Республикаси Навоий вилояти ҳокимлиги тамонидан ташкил этилган «Кўзи ожизлар» орасида ўтказилган китоб ўқиш ва тез ўқиш мусобақасида фахрли II-ўрин билан тақдирланди.

«Агар сайтим орқали ақалли бир киши фойдали маълумот олган бўлса, демак мен тўғри йўналишдаман ва меҳнатларим зое кетмабди». Ногиронлар ҳуқуқи бўйича фойдаланувчилар сайтим орқали маълумотлар олиб, ўзлари қизиқтирган кўплаб саволлар билан муражаат қилишади.

Асосан ногирон фарзанд бор ота-оналар ногиронлик ҳуқуқи бўйича муражаат Telegram ижтимоий тармоғи орқали кўплаб саволлари билан мурожаат қилишда. Оилавий газета «Бекажон» № 82 (1817) 12.10.2018 Холида Шодиева «Қоқилсам ҳам йўлимда давом этдим» берган интервьюмда.

Ногиронлар ҳуқуқи бўйича фойдаланувчилар сайтим орқали маълумотлар олиб, ўзлари қизиқтирган кўплаб саволлар билан муражаат қилишади. Қани эди имкониятим бўлганида барчаларига жавоб беролсам эди, деб ўйлаб қоламан. Қани эди келажакда ногиронлиги ҳуқуқи бўйича ягона интерактив сайт ва мобиль иловасини яратсам. Тўғри, ногиронлиги ҳуқуқи бўйича маълумотлар кўп, лекин ҳар бири ҳар хил сайтларда. Шуларнинг ҳаммасини йиғиб, бир база қилсак, болалар ва ёшлар, уларнинг ота-оналари учун ҳам қулайликлар яратилади. Чунки аксарият имконияти чекланган ёшлар ўз ҳуқуқларини билишмайди.

Хуллас, ногиронлиги бўлган шахслар учун амалга ошириладиган истиқболи лойиҳалар кўп. Бир йиллик сарҳисобимиз шу. Нолимаймиз албатта, борига шукур қиламиз.

Ва энг асосийси Сиз азизларнинг ногиронлиги бўлган шахсларга самимий меҳрингиз ва эътиборингиз учун ташаккур билдираман! MEHRTILSIMI.uz сайти сизлар учун хизмат қилади.

Раҳмат!

Саламат Авезов,
Болалигидан II-гуруҳ ногирони,
MEHRTILSIMI.uz «Меҳр тилсими» ‒ Ижтимоий янгиликлар сайти бош муҳарири.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa