«Ўрнимдан туролмапман»

‒ Ногиронман, оёғим оқсоқ, ҳар замонда ишламай қолади, ишга ярамаяпман. Ёлғиз аёлман, нафакага чиқишим мумкинми? Ҳозир тўшакда ётибман, қаратай десам, пулим йўқ. Нима қилсам ногиронлик нафақасини олишим мумкин?

‒ Яшаш жойингиздаги поликлиникада тўлиқ тиббий текширувдан ўтишингиз, керак бўлса, даволанишингиз лозим. Текширув натижасига кўра, тиббий-маслаҳат комиссияси томонидан ногиронлик белгилашга асос бор, деб ҳисобланса, йўлланма расмийлаштирилади. Ногиронлик белгиланиши учун ТМЭКга тиббий ҳужжатларингиз тақдим этилгандан сўнг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 8 августдаги 175-сонли ва 2011 йил 1 июлдаги 195-сонли Қарорларига асосан ногиронлик гуруҳ муддати ва сабабини белгилаш қонуний кўриб чиқилади.

Манба: «SUG’DIYONA» №34 (1089) 22.08.2019

“Disability Rights” – Ногирон ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa