«Шифокорлардан норозиман»

‒ Укам II-руруҳ ногирони, руҳий касал. Унинг ногиронлик гуруҳи муддатсиз қилиб белгиланган. Укам болаликдан бери ногирон, шунга қарамай, қайта кўрик муддатига қўйилган. ТМЭК шифокорлари томонидан нотўғри иш бўляпти. Укам 2011 йилда қайта кўрикдан ўтди. Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, муддатсиз кўрикдан 5 йилда бир марта ўтиши керак. Мен укамнинг васийлигини олганман, у гуруҳдан бунисига ўтаётганда орада 7 ой пенсияси тўхтатиб қўйилди. Эндиликда ҳар йили шифохонада даволатинг, деб чақиришади. Шу тўғрими?

‒ Реабилитация чора-тадбирларини ўтказиш мақсадида поликлиника томонидан муддатли ёки муддатсиз ногиронлиги бўлган шахслар мунтазам равишда ҳар йили бир марта чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилади.

Бу авваламбор, ногиронлиги бўлган шахсларни эътибордан четда қолиб кетмаслигини, аҳволидаги ижобий ва салбий ўзгаришларни кузатишни таъминлайди, шу билан бирга даволаш ишларини ўтказиш ушбу ногироннинг келажакда аҳволи оғирлашиб, II гуруҳдан I гуруҳга ўтишининг олдини олиш учун зарур. Бу, албатта, тўғри. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 30 декабрдаги 4161-сонли «Фуқароларнинг пенсия таъминоти тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига кўра, барча ТМЭКларда муддатсиз ногиронлар қайта кўрикдан ўтказилган. Кўрик 2014 йилда якунланган. Шу сабабли укангиз 2011 йилда қайта кўрикдан ўтказилган. Мурожаатингиз мазмунига кўра, ўша вақтда укангизга III гуруҳ ногиронлиги белгиланган. 7 ойдан сўнг қайтадан II гуруҳ ногиронлиги белгиланган. Демак, 7 ой мобайнида III гуруҳ ногирони бўлган. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси томонидан I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга нафақа тайинланади, шу сабабли нафақа берилмаганлиги аён бўлди. Ногиронлик гуруҳи муддатсиз белгиланган фуқаролар ҳар 5 йилда эмас, балки соғлигида ижобий ёки салбий ўзгаришлар кузатилаётган бўдса, яшаш жойидаги поликлиника тиббий-маслаҳат комиссияси томонидан ногиронлик гуруҳини оғирлаштириш ёки енгиллаштиришга асос бор, деб хулоса қилиниб, ТМЭКга йўлланма расмийлаштирилиб, берилгандан сўнггина қайта кўрикдан ўтказилади.

Манба: «SUG’DIYONA» №34 (1089) 22.08.2019

“Disability Rights” – Ногирон ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa