«Маҳалладан моддий ёрдам беришмаяпти»

‒ Ёшим 49 да, ёлғизман. Соғлигим яхши бўлмагани учун ишга лаёқатсизман. Илгари мусиқа раҳбари бўлиб ишлаганман. Отам астмага чалингач, ишдан бўшаб 2005-2019 йиллари давомида у кишини парваришладим. Айни дам жигарим катталашган, цирроз бошланди, дейишди. Ногиронликка чиқиш учун 6 ой даволанишим керак. Аммо бунинг учун моддий имкониятим етарли эмас. Маҳалладан ёрдам сўраганимда «Ишга жойлашинг, сизга моддий ёрдам берилмайди», дейишди. Моддий ёрдам берилганида даволаниб, сўнг ишга жойлашар эдим. Бу вазиятда менга нима маслаҳат бераси?

‒ Ногиронликка чиқиш учун камида икки марта шифохонада ётиб даволаниш керак. Ногиронликни ТМЭК (Тиббий меҳнат эксперт комиссияси) белгилайди, шифохона эмас. Ижтимоий ҳимояга муҳтож оилага бир марта туман Хайрия жамоат фонди бериши мумкин. (Вазирлар Маҳкамасининг 44-сонли қарорига мос келса).

Манба: «SUG’DIYONA» №34 (1089) 22.08.2019

“Disability Rights” – Ногирон ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa