Ногиронга солиқдан имтиёз борми?:

‒ Ўғлим 2-гуруҳ ногирони. Уй менинг номимда. Солиқдан имтиёз борми?

‒ Солиқ кодексига кўра, ер солиғидан I ва II гуруҳ ногиронлари озод қилинган. Аҳамият беринг, бу имтиёз ногироннинг ўзига берилган, ногирон боласи бор аёлга эмас. Мазкур имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади.

Шунингдек, мазкур тоифадаги шахсларга мулкида бўлган мол-мулкка жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ солинмайди.

Манба: Адолат кўзгуси | Расмий канал

“Disability Rights” – Ногирон ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa