Оиламга қандай имтиёз бор?

‒ Икк қизим ҳам туғма 1-гуруҳ ногирони. Бизларга қандай имтиёзлар бор? Аҳволимиз оғир.

Имтиёзларнинг турлари кўп. Сизга айнан қайси йўналишда кўпроқ имтиёзлар зарурлиги ҳақида аниқ ёзсангиз яна ҳам тўлиқ жавоб берган бўлар эдик.

Масалан, маҳалладан нафақа олишда оилангиз устун ҳуқуқга эга. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 15 февралдаги қарори билан Кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқланган. Унга кўра, ногирон боласи (болалари) бўлган оилалар моддий ёрдам олишда устун ҳуқуқга эга.

Шунингдек, 2019 йил 1 августдан бошлаб:

‒ II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг ногиронлик пенсиялари энг кам миқдори ёшга доир энг кам пенсиянинг 50 фоизидан 75 фоизига оширилди;

‒ II гуруҳ ногиронлиги бўлган ёлғиз шахслар – пенсионерларнинг пенсияларига устама миқдори энг кам иш ҳақининг 50 фоизидан 75 фоизига оширилди.

2019 йилнинг 1 августидан I гуруҳ ногиронлик нафақаси, шунингдек, 16 ёшдан катта болаликдан I гуруҳ ногиронлик нафақаси олувчиларга ҳар ойда энг кам иш ҳақининг 25 фоизи миқдорида қўшимча тўлов жорий қилиниши белгиланган.

Шунингдек, солиқ соҳасида ҳам 1- ва 2-гуруҳ ногиронларига имтиёзлар мавжуд.

Манба: Адолат кўзгуси | Расмий канал

“Disability Rights” – Ногирон ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa