III гуруҳ умрбод ногиронман, ёшга доир пенсия олсам бўладими?

– 5 ёшимдан буён чап оёғим сабаб ногиронман. 1962 йил 8 ёшимда Тошкентдаги шифохонада даволандим. Менга умрбод III гуруҳ ногиронлиги берилди. Ногиронлигим боис 1974 йил 60 сўм билан пенсияга чиқдим. 1997 йил ногиронлигим бўйича қайта текширувдан ўтказди, ноиронлигим ўша-ўша қолди. Иш стажим 17 йил. Ҳозирда 285 000 сўм III гуруҳ қарилик нафақасини оляпман. Ёшга доир III гуруҳ ногиронлик пенсиясини олиш учун кимга мурожаат қилишим керак?

Ҳозирги кунда сизга 16 йил 7 ой стажи билан ногиронлик пенсияси тўлаб келинмоқда. Сиз ёшга доир пенсияга ўтиш учун Пенсия жамғармаси бўлимига расман мурожаат этишингиз талаб этилади. Ногиронлик турдаги пенсия олиб турганингиз боис ногиронлик туридаги пенсия учун мурожаат этиш талаб этилмайди.

Манба: «ДАРАКЧИ» №51 (1078) 19.12.2019

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa