Ногиронлик гуруҳини ким белгилайди?

– Онам болаликдан ногирон. Кўзлари хира кўради, ёшликда ҳассага таяниб юроларди, энди эса тўшакка михланиб қолган. Укам ва мен, баъзан бувим онамни қўлтиқлаб юрамиз. Бўлмаса ўзлари мустақил юра олмайди. Онамни ёшлигида бобом ва бувим ногиронлик гуруҳига чиқармоқчи бўлишган, лекин онам синфдошларидан уялган. Отам ёшлигимизда бизни ташлаб кетиб, бошқа оила қурган. Кейинчалик у киши ҳам вафот этганлар. Онам меҳнат қила олмайди, Укам мактабда, мен эса коллежда ўқийман. Бувимнинг пенсияси ош-овқатчмиздан ортмаяпти. Бувим йиғлаб-сиқтаб онамни ногиронлик гуруҳига чиқишга кўндирдилар. Саволим шуки, онамнинг ногиронлик даражасини қайси муассаса белгилайди? Қаерга мурожаат этишимиз керак? Ногиронлик гуруҳига чиқариш учун қандай ҳужжатлар талаб этилади? Шу ҳакда батафсил маълумот берсангиз.

– Соғлиғини ёки меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасига қараб, ногиронликнинг уч гуруҳи аниқланади.

Ногиронлик сабаблари ва гуруҳлари, шунингдек, ногиронлик бошланган вақт ва ногиронликнинг қанча муддатга белгиланиши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган улар тўғрисидаги Низом асосида ишловчи тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) томонидак аниқланади.

– «Фукароларни тиббий-меҳнат эксперт комиссияларида тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 3-бандига кўра, фуқароларни тиббий курикдан ўтказиш;

– яшаш жойидаги туманлараро, туман (шаҳар) ТМЭК;

– фуқарода мазкур ТМЭК соҳаси бўйича алоҳида касалликлар мавжуд бўлган такдирда даволаш-профилактика муассасасига (кейинги ўринларда ДПМ деб аталади) бириктириш жойидаги ихтисослаштирилган ТМЭК томонидан;

– врачларни, ТМЭК ходимларини ва уларнинг яқин қариндошларини, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати ходимларини тиббий кўрикдан ўтказиш, жиноятлар содир этганликда гумон қилинаётган, айбланаётган, судланган, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳукм қилинган шахсларни, шунингдек, ихтисослаштирилган, туманлараро ва туманлар (шаҳарлар) ТМЭК хулосасига рози бўлишмаган фукароларни тиббий кўрикдан ўтказиш – бош ТМЭК томонидан амалга оширилади.

ТМЭКда фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш бепул амалга оширилади.

ТМЭКда тиббий кўрикдан ўтиш учун паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошка ҳужжат мажбурий тартибда кўрсатилади.

ТМЭКда тиббий кўрикдан ўтиш учун:

– ДПМ йўлланмаси, даволовчи врач, бўлим мудири, бош врач имзоси ва муассасанинг думалоқмухри билан тасдиқланган касаллик тарихидан кўчирмалар, амбулатория картаси;

– ишлайдиганлар томонидан вақтинча меҳнатга лаёкатсизлик варақаси тақдим этилади.

Тиббий кўрик – яшаш жойидаги ТМЭК ёки ДПМга бириктирилган жойдаги ТМЭК ёки ушбу ТМЭКга бириктирилган тегишли ДПМнинг йўлланмасм бўйича ўтказилиши;

агар ТМЭК жойлашган жойда тиббий текширишни асосли сабабларга кўра ва ДПМ тавсияси асосида ўтказиш мумкин бўлмаса ‒ уйда ёки стационарда кўчма мажлисларда ўтказилиши мумкин.

Тиббий кўрик ҳужжатлар ТМЭКда қабул қилинган кундан бошлаб икки ҳафта муддатда ўтказилади. Ногиронлик белгиланган тақдирда ҳужжатлар ТМЭКда қабул қилинган сана ногиронликнинг бошланиши ҳисобланади.

Манба: «Бекажон» №2 (1945) 9.01.2020

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Tepa