Ногиронлиги бор шахс четга чиққанда

Ногиронлиги бўлган шахслар ишлаш учун чет элга чиқса ногинлик нафақаси тўхтатиладими ногиронлик гуруҳи олиб ташланадими?

Ногиронлик нафақаси ногиронлик содир бўлган ҳолларда, ёшидан қатъи назар, иш стажига эга бўлмаган I ва II гуруҳ ногиронларига фақат меҳнат қобилияти доимий ёки узоқ муддатга йўқотилганда тайинланади ва тўланади.

Нафақаларни тайинлаш ва тўлаш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимлари  томонидан амалга оширилади.

Пенсия жамғармаси бўлими аризага тиббий-меҳнат эксперт комиссиясидан олинган тиббий текшириш далолатномасидан кўчирмани илова қилади.

Меҳнат фаолиятига лаёқати чекланганлиги даражасини аниқлаш учун тиббий текшириш (меҳнатга лаёқати доимий ёки узоқ муддат йўқотилганда) тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари (ТМЭК) томонидан амалга оширилади.

Фуқаро меҳнат фаолиятига лаёқатли эмас ёки унга меҳнат фаолияти билан шуғулланиш мумкин эмаслиги (ёки зид эканлиги) белгиланган тақдирда ТМЭК меҳнат қобилиятининг доимий ёки узоқ муддатга йўқотилганлиги тўғрисида тегишли хулоса чиқаради.

Ҳақ тўланадиган ишни бажариш ёки даромаднинг бошқа манбаига эга (алиментлар ёки стипендиялар олиш бундан мустасно) I ва II гуруҳ ногиронларига ногиронлик нафақаси тўланмайди.

Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сон қарорига 1-ИЛОВАда  «Болаликдан ногиронларга ва ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахсларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидая» НИЗОМ мавжуд.

Унга кўра, 16 ёшдан катта болаликдан ногирон, ногирон бола ёхуд ўн саккиз ёшга тўлмаган ОИВ инфекциясига чалинган шахс доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетганда нафақа тўлаш тўхтатилади.

Нафақа тўлашнинг тўхтатилиши ёки қайта тикланишига олиб келадиган бошқа ҳолатлар (нафақа тайинланган шахслар тўлиқ давлат таъминотига ўтказилганда ёки «Меҳрибонлик», «Саховат», «Мурувват» уйларига ва шу кабиларга юборилганлиги ёки ундан қайтиб келганлиги сабабли тўлиқ давлат таъминотидан чиқарилганда) пайдо бўлганда нафақа тўлаш тегишли ҳолатлар пайдо бўлган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тўхтатилади ёки тикланади.

Демак, ногиронлини бор шахс чет элга кетган даврда ногиронлик нафақаси тўхтатилиб турилади ва қайтганида нафақа қайта тикланиши мумкин деб ҳисоблаймиз.

Манба: Юрист Хизмати расмий канали

“Disability Rights” – Ногирон ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa