I гуруҳ ногирони бепул озиқ-овқат маҳсулотларни билан таъминлаш

Менинг қизим I гуруҳ ногирони қизим ҳам бепул озиқ-овқат маҳсулотларни олса бўладими?

Бугун кунга қадар, кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш мақсадида яна бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастури тўғрисида” 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сон қарорини бажариш юзасидан, Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 10 августдаги 237-сон “Кексалар ва ногиронларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан қуйидагилар:

1) Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни бепул таъминлаш учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларининг рўйхати 1-иловага;

2) Кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек якка тартибдаги ижтимоий хизматлар дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

3) Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқланди.

Қарорнинг 1-иловасига мувофиқ ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларни бепул таъминлаш учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларининг рўйхати белгилаб берилди.

Унга кўра ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшайдиган кексалар ва ногиронлар, вояга етмаган болалар ёхуд қамоқда ва жазони ўташ муассасаларида, узоқ муддат даволанишда бўлган шахслар билан бирга яшайдиган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган пенсия ёшидаги шахслар (60 ёшга етган эркаклар, 55 ёшга етган аёллар) ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлари қуйидаги рўйхатда келтирилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминланади.

Т/рТоварларнинг номи (маҳаллий ёки импорт қилинган)Ўлчов бирлигиБир ойда 1 кишига бериладиган норма
1.Ун (олий нав)кг3
2.Гуручкг1
3.Гречка ёрмасикг0,5
4.Макарон маҳсулотларикг0,5
5.Мол гўшти (суяксиз)кг1
6.Хонаки парранда гўштикг1
7.Сариёғкг0,2
8.Тухум (дона)дона15
9.Қанд-шакаркг1
10.Кунгабоқар ёғил1
11.Кўк ёки қора чойкг0,2
12.Атирсовункг0,1
13.Кирсовун (65%)кг0,2
14.Кир ювиш порошогикг0,15
15.Катта ёшдагилар учун таглик газмолдона8

Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар соҳасидаги муносабатларни тартибга солишни янада такомиллаштириш мақсадида 26.12.2016 йили Ўзбекистон Республикасининг “Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг бошқа ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун ижтимоий хизматлар тўғрисида”ги ЎРҚ-415-сон Қонуни қабул қилинди.

Саволга Тошкент давлат юридик университети
Меҳнат ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси
Каримжонов Муҳаммадамин жавоб берди.

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa