Ногирон фарзанди бор ота ёки онага даромад солиғидан имтиёз борми?

Сўрамоқчи бўлганим шуки, ногирон фарзанди бор ҳамда ишлаётган ота-оналардан даромад солиғи ушлаб қолиш мумкинми, шу масалада қандайдир солиқ имтиёзлари назарда тутилганми, шу хақида маълумот бериб ўтсангиз?

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси 2019 йилнинг 30 декабрь куни қабул қилинди. Мазкур Солиқ кодексининг 378, 379 ва 380-моддалари айнан жисмоний шахслардан ундириладиган даромад солиқларига оид имтиёзларга бағишланган.

Келинг, ҳозир юқоридаги моддалардаги ота-оналар ва ногирон шахслар билан боғлиқ даромадлар ва уларга оид имтиёзлар масаласига тўхталамиз.

– Мазкур Кодекснинг 378-моддасида солиқ солинмайдиган даромадлар қайд этилган, бунга кўра ногирон шахсларга тегишли бўлган қуйидаги даромадларга солиқ солинмайди:

– республикамизда жойлашган санаторий-курорт ва соғломлаштириш муассасаларига йўлланмалар қийматини ногиронлиги бўлган шахсларга, шу жумладан ушбу иш берувчида ишламайдиган ногиронлиги бўлган шахсларга тўлиқ ёки қисман қоплаш суммалари;

– ўз ходимларига ҳамда уларнинг болаларига амбулатория ва (ёки) стационар тиббий хизмат кўрсатилганлиги учун иш берувчи томонидан тўланган суммалар, шунингдек иш берувчининг даволашга ҳамда тиббий хизмат кўрсатишга, ногиронлик профилактикаси ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг саломатлигини тиклашга доир техник воситаларни олишга оид харажатлари.

– Кодекснинг 379-моддаси чет эл ваколатхоналари ва халқаро ноҳукумат ташкилотлар ходимларига тааллуқлидир.

– Солиқ кодексининг 380-моддасига асосан эса қуйидаги солиқ тўловчилар қисман (даромадлар қайси ойда олинган бўлса, ўша ойда ҳар бир ой учун меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 1,41 баравари миқдоридаги даромадлар бўйича) солиқ солишдан озод этилади:

– уруш ногиронлари ва иштирокчилари, шунингдек уларга тенглаштирилган ва доираси қонун ҳужжатларида белгиланадиган шахслар;

– болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, шунингдек I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар (Бу имтиёз пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида берилади);

– икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ёлғиз оналар;

– икки ва ундан ортиқ ўн олти ёшга тўлмаган болалари бор ҳамда боқувчисини йўқотганлик учун пенсия олмайдиган бева аёл ва бева эркаклар;

– болалигидан ногиронлиги бўлган шахс, доимий парваришни талаб этадиган фарзанди билан бирга яшаб, уни тарбиялаётган ота ёки она.

Манба: YURISTKADR

“Disability Rights” – Ногирон ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг


Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Tepa