Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 январда “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-5618-сонли Фармонига мувофиқ, Mehrtilsimi.uz  – Ижтимоий-ҳуқуқий сайти «SA.KR.UZ» Саламат Авезов шахсий веб-сайти ташаббуслигида ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳар томонлама юксалтириш.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Президентнинг ногиронлиги бўлган шахсларнинг давлат томонидан қўллаб-қувватланиш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги фармони лойиҳасини тақдим этди. Мустақилликка эришган йилларидан эътиборан мамлакатимиз жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, жамиятда эгаллаган мавқеидан қатьий назар ижтимоий-ҳуқуқий муҳофаза қилиш замирига тамол тошини қўйиб, халқимизнинг муҳтож қатламлари имконияти чекланган ногиронлиги бўлган болалар ва йигит-қизларни ҳар жиҳатдан ижтимоий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаши асосий ислоҳатларининг бири деб ҳисоблайман.

Хусусан, замонавий компьютер ва ахборот технологияларини иқтисодиёт, фан ва таълимнинг барча соҳаларига тамал тошини қўйигани каби, шиддат билан илдам қадам тошлаётган бир даврда, давлат аро ҳукумат яъний электрон ҳукумат тамойили ассосида электрон ҳужжатлар такомиллаш кенг жорий этиш, халқаро ахборот тизимларига, шу жумладан, «Интернет»га кириб боришини янада кенгайтириш.

«Меҳр тилсими» – асл ва моҳиятининг кенгроқ тарғиб қилсак. Меҳр – Инсоният бу оламда мавжуд экан, ҳар биримиз меҳр туйғусига чанқаб турган меҳрингизга қониб туйсам дейди. Минглаб инсонлар орасидан шу меҳрни сўзини излаб муштоқ бўлиб яшайдилар. Меҳр-оқибатнинг илоҳий туйғусидур, шу сўзни ҳар бир инсон юрагининг тўрида шинамгина жой эгаллаб кези келганида яхши инсонларни бағрига босиб бир-бирларига улашадилар. Инсонни бу дунёда икки нарса – меҳр ва қадр тутиб туради.

Тилсим – Зеро меҳрнинг тилсимлари инсон қалби қаъридан чикиши ҳаётга бўлган ишонч ва меҳр тилсимини қалбига сингдириб, кўнгил кулфининг калити ҳисобланади.

Мазкул лойиҳа «SA.KR.UZ» Саламат Авезов шахсий веб-сайтининг натижасидир ва Қорақалпоғистон Республикасидаги алоҳида эҳтиёжли кишилар учун фаолият юритаётган муассаса ва ташкилотлар, Қорақалпоғистон Республикаси ногиронлар жамияти шаҳарлар туманлар (районлар) бўлимлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республика Кенгаши  шаҳарлар туманлар (районлар)нинг қаршидаги «Пресс-клуб» оммавий ахборот маркази, Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар, туманлар (районлар) ҳокият расмий Веб-сайтлари, KRuz.uz – Қорақалпоғистон Янгиликлари сайти, Makan.uz – Мамлактимиздаги янгиликлар портали, KarInform.uz – Информацион-аналитик сайт, Di-Art Group МЧЖ раҳбари Маткаримов Азамат Закировичга MEHRTILSIMI.uz – Ижтимоий-ҳуқуқий сайтини амалга оширишда БЕПУЛ хостинг ва домен билан беғараз таъминлагани учун барча муассаса ва ташкилотларга ўз чексиз миннатдорчилигимни исҳор этаман.

Саламат АВЕЗОВ,
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ТАТУ Нукус филиалининг
“Ўқув ёрдамчиси бўлими” кабинет мудири, O‘zLiDeP аъзоси,
болалигидан II-гуруҳ ногирони, БЦФ – Болалар церебрал фалажи ташхиси.

Tepa