«SA.KR.UZ» Саламат Авезов ва Бауржан Абатов Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги кўнгилигиси ва «Қунғироқ» газетасининг жамоат хабарчиси «Имконияти чекланган қўли гул инсонлар» шахсий веб-сайти ва  «ДДЁ — Дўстлар билан дилдан ёзишамиз» гуруҳи учун ижтимоий тармоқ аъзолари
“ДДЁ – ДЎСТЛАР  БИЛАН ДИЛДАН ЁЗИШАМИЗ!” Гуруҳи
«Детский Церебральный Паралич – (ДЦП), Болалар Церебрал Фалажи – (БЦФ)
Bolalar Tserebral Falaji (BTsF)” инсонлар учун.

“Болалар церебрал фалажи” деган касаллик борлигини, балки кўпчилик эшитмагандир. Бу хасталикка чалинган йигит-қизлар ва болалар яхши билишадилар. Қанчалик қийин бўлмасин, бундай қисматга бош эгиб яшаш учун курашиш кераклигини англашимизга кўп фурсат керак бўлади.  Шундай инсонлар дардни енгишга нимани хоҳласа, ўшанга эришишга қодирлар.

«Детский Церебральный Паралич – (ДЦП), Болалар Церебрал Фалажи – (БЦФ)» касаллигига чалинган ногирон инсонлар учун ташкил қилинган гуруҳ.

Агар сиз ёки сизнинг болаларингиз, қариндошингиз, яқин дўстингиз шу болалар церебрал фалажи дардидан азият чекаётганлар, келинглар тушкунликка тушмай, ҳаётий тажрибалардан келиб чиққан ҳолда маслаҳатлари билан шу ерда дўстона мулоқотда бўламиз.

Биз бирдамлик билан дўстона диллашамиз, «Детский Церебральный Паралич – (ДЦП), Болалар Церебрал Фалажи – (БЦФ)» ва жисмоний имконияти чекланган барча ногирон инсонлар ва саломатлигимизнинг соқчилари бўлган фидойи невропатолог шифокорларни лутфан чорлаймиз. “ДДЁ — дўстлар билан дилдан ёзишамиз” гуруҳи.

Дунёда эллатлар миллатлар бисёр, уларнинг орасидан жисмоний имконияти чекланган ногииронлар яшаш тарзи дунё қараши турфа ҳил. Лекин шундай инсонлар борки, уларнинг меҳр оқибати ўзгаларникига ўхшамайди, ўзгача ҳаётга бўлган қарашларида сеҳр ва қалб меҳри мужассам, ҳудди қуёш каби ўзининг бор ҳароратини беминнат самимий таризда туҳфа этади.

Тўрт мучаси соғ, ўзи мустақил равишда истаганча ҳаракатлана оладиган, дилидан ўтган сўзларни тилига равон чиқаришга қодир инсонларни кўрганимда уларга доим ҳавас қиламан. Бундай пайтларда бир савол хаёлимга келади: «Шу инсонлар ўзларининг қанчалик бахтли эканини ҳис қила олишармикан?»

Саломатлик борасида имконияти чекланган инсонларнинг орзулар оғушига қанчалик кўмилиб яшашини кўпчилик тасаввур қила олмаса керак. Бундай кишилар ўзини тез ўнглаб олиши, қийинчиликларни енгиб ўтиш учун матонатли бўлиши осон эмас, албатта. Шундай пайтларда касаллик аламидан кўра руҳий эзилиш одамни кўпроқ толиқтиради. Атрофдагиларнинг маҳзун нигоҳи ва ачинган қиёфасини кўриб туришдан ҳам оғирроқ азоб бўлмаса керак.

Азизларим ҳаётни борича қабул қилинг. Нега фақат танангиздаги дард билан яшайсиз? Атрофдаги бағрикенг инсонлар, ёру дўстлар, барча яқинларингиз, янги дўстларингиз Сиз билан самимий мулоқот қўришлари, дилдаги сўзларни қалб дафтарига кўширишга ундайди. «Шунинг ўзи бахтнинг тимсоли  эмасми?»

“Салом, Исмингиз…?”

“Қаердансиз…?”

Самимий тарзда бир-бирига “ДДЁ – дўстона дилдан ёзишувлар” шундай лутф қилиши бағрикенглик ифодаси, кўнгил софлиги ва соғлом тафаккур белгиси, десак, янглишмаган бўламиз. Жумладан, меҳрга ташна дилдан ёзишувлар тушуниб бўлмас ҳаяжон ғурурга буркаган ажиб ҳисларни туғён юракларинг хафлиғиб уради. Ҳеч бир дард, ғам, қайғу уларнинг бошларига соя солмасин. Ҳамиша қалблари соғ ва саломат хотиржамлиги ҳаётга бўлган муҳаббатидан дариғдир.

Ҳаётнинг беғуборлик ҳиссини туйиш, дўстларим билан дардимнинг шифо дамларини кутиб яшаш, қани энди кичкина бўлсаям умид учқинини кўра олсам деган не-не орзуларга қўмилиб яшаётган ногирон йигит-қизлар орамизда озмунчами.

Ҳаёт ширин ва гўзал неъмат. Инсон умри давомида ҳаётдан ширин ва гўзал неъматдан баҳра олади. Унинг қувонч ва ташвишларини кўради, аччиқ чучугини тотади. Бинобарин, умр йўлларида кўп нарса учрайди инсонга.

Тилагим фақат ва фақат хурсандчилик оғушида дилдан яшаш, оила даврасида, яқинлар, янги дўстлар билан дилдан ёзишувлар самимий сўзларидан меҳрини ҳис қилиб мулоқотлар қилиш насиб айласин!

Одамнинг кераксизни бўлмайди. Халқ орасида кўп айтилади бу сўз. Мақсадимиз – бу сўз моҳиятини англатмоқ…

Ҳикоя-қиссаларда баъзан ногирон инсонлар образи кўриниб қолади. Лекин мақолалар, интервьюларда уларнинг иштироки деярли йўқ. Кўча куйда ногирон йигит-қизлар ва болаларни жамоат жойларда сал гандираклаб, алпанг-талпанг қадам ташлаб қаергадир бораётганини ёки қаердандир келаётганини шоҳиди бўламиз.

Шундай пайтда соғлом инсонлар олдинига одам кўрмагандай бўлиб назар солишлари маст ёки рухий касал бўлса керак деб ўйлашлари дилни қирра қилади. Тузукроқ разм солиб, таажжубланиб қарашлари, ногирон экан деб, аҳиён-аҳиён орқасига қараб қўяди.

Шунинг учун мазкур гуруҳнинг илк қаҳрамонлари – мучаси кемтик кўнгли ўксик истеъдодли ногиронларни бирдамликка чорлаш, бир-бирилари интернет орқали электрон таризда ижодий фоалиятини янада ривожлантириш келажакка тарғиб қилиш, ўз ижод номуналари билан ўзгалар қалбига ҳаётга бўлган қизиқишларини янада артириш, саломатлик энг бебаҳо эканлигини онгу тафаккурига сингдириш, дилидан кечаётган дилномаларни, самимий қалб изҳорларни беихтиёрлик билан билдириш.

“ДДЁ — дўстлар билан дилдан ёзишамиз” гуруҳи бир-бирилари билан ишончли таризда мулоқотда бўлиб, шу меҳр куёшининг ҳар бир заррин нурларидан дардларига шифо дамларини интиқлик ила кутаётган кемтик қалбли инсонларнинг ҳаётларини нурафшон қилиш замирида ташкил этилган гуруҳ.

Умримиз зимирлаб ўтаётган ҳар бир лағзасининг қадрига етгин. Зиммамизда ана шундай улкан ишонч туганини ҳис қилиб яшаш – улкан масъулият. Дўстларимга қувват бўлгадиган, мадор ва ножат берадиган малҳам сўзларини қалбларни титрада умидворлик бахшида этда олсам ажабмас…

Бола касалланиши ота-она учун ҳаётнинг энг оғир синовидир. Айниқса, оғир ва довасиз хасталиклар олдида ўзимизни беҳол ожиз сезамиз. Шундай касалликлардан бири церебрал фалажлик бўлиб, бола ҳаракатланиши чекланган, фаол ҳаётга ёндашуви анча мушкул бўлади. Бундай вазиятларда ота-оналар тушкинликка тушмай, ҳаётга бошқача қараш билан боқиб қалбига умид учқунини уйғотиши лозим.

«Детский Церебральный Паралич – (ДЦП), Болалар Церебрал Фалажи – (БЦФ)» БЦФ – давоси йўқ касаллик, лекин уни енгиллатса бўлади, агар ДЖТ —Даволаш Жисмоний Тарбия қабул қилишса, касалнинг энг муҳим ўрни қўршаган шароитларга ўргатиш.

МУЛОҚОТГА КИРИШИШ

Мулоқот ўз фикр, истагини билдириш хаста бармоқлари билан компьютер клавиатурадаги ҳарифларни оҳиста териш, дил кечирмаларни мучаси кемтик кўнгли ўксик инсонлар билан мулоқотда бўлиш энг яхши воситадир.

Ўзгалар билан фикр алмашиш, маънавий эҳтиёжлари ва ҳиссиётларини билдириш ҳар бир киши учун жуда муҳим. Церебрал фалаж йигит-қизлар ва болаларни айнан мулоқот орқали атрофдаги соғлом инсонлар қаторларига қўшиши ва ақлан яндашув етуклигига жалб қилиш зарур.

Мулоқотнинг турлари ҳам кўп. Телефон , юзма-юз ва интернет тармоғи орқали. Айнан имконияти чекланган ногирон инсонлар билан муносабатда мулоқотнинг ҳар бир туридан ҳам унумли фойдаланиш ҳар доим қўл келавермайди. Аксарият ҳолларда «Детский Церебральный Паралич – (ДЦП), Болалар Церебрал Фалажи – (БЦФ)» касаллига чалинган йигит-қизлар ва болаларнинг айрим формаларида турлича кечади. Аёнки, йигит-қизлар ва болаларнинг тилларида ҳам нуқсони бор.

Ўзгалар билан саломлашгингиз, ҳол-аҳвол сўрашгингиз дилдан суҳбат кўргингиз келади. Сал гандираклаб, алпанг-талпанг қадам ташлаб ҳаёт деган ҳар бир саҳифасини шу тарзда давом этиб, келгуси саҳифани ҳар қандайдир чиройли қилишга ҳарақат қилсанг ҳам барибир танангдаги дард кўпригидан ҳар қандай ўринсанг ҳам ўтолмайсан. — Ях-ши… — деб бош силкитиб қуйяверасиз экан киши.

Эҳтимол ундай эмасдир ҳар қандай ҳолатда ҳам инсон умид ила келажакка интилиши, нурли оқшомнинг чарақлаб турган тўлин ой ва юлдузларнинг ҳар куни кечаси чиқади, бу ҳаёт бардавом этаётганини билдириб турувчи умид чироғимиздир.

Умид ипини дилимизга боғлаб, яшашни давом эттираверамиз экан. Умид, умид, ва яна умид…. Ҳаёт деган бир мамлакат бор, ишонч деган шаҳар бор, умид деган бир кўчаси бор. Меҳрибон Эгамимиз инсонни ярата туриб унинг не кўйларга тушиши, не кароматлар кўрсатишни, бу умидининг учқунини кўра билишимизни қанчадан-қанча умид кўчаларнинг борлиги ўз-ўзимизга аён.

Яратган Эгам инсонни яратиш уни бу қадар суйганига, танлаб, танлаб дард берар экан умримиз давомида шифо дамларимизни кутиб…  кутиб… яшар экан ўксик калбли инсонлар. Демак, ҳар қандай қалбларнинг замирида Умид ва ишонч яшаши, энг аввало ота-оналаримиз олдида соғ ва саломат хотиржам бўлишларимиздир. Ҳеч бир дард, ғам, қайғу уларнинг бошларига соя солмасин. Ҳаётда фақат ва фақат хурсандчилик оғушида, ижтимоий тармоқлар аро  “ДДЁ — дўстлар билан дилдан ёзишамиз” гуруҳи даврамиз сафлари кенгайиб, дўстлар меҳр тароватини юракдан ҳис қилиб яшаш насиб этсин!

Мазмунли дўстлар билан дилдан ёзишганлингингиз ва гуруҳимизга аъзо бўлганингиз учун ташаккур!

Ҳурмат ва эҳтиром ила
Болалигидан II-гуруҳ ногирони
Авезов Саламат Юлдашевич

Шахсий веб-сайт: http://sa.kr.uz/

Гуруҳ тузилган сана: 8-18-28 август 2014 й.
Гуруҳ муаллифи: Авезов Саламат

ЮКЛАБ ОЛИШ
Юклаб олинди 44 марта
«ДДЁ — Дўстлар билан дилдан ёзишамиз» гуруҳ АНКЕТАСИ кириллица алифбоси асосидаги ўзбек имлоси DOC форматида. Ҳажми: 87 КБ
YUKLAB OLISh
Yuklab olindi 44 mart
«DDYo — Do’stlar bilan dildan yozishamiz» guruh ANKETASI lotin alifbosi asosidagi o’zbek imlosi DOC formatida. Hajmi: 78 KB

«Детский Церебральный Паралич – (ДЦП), Болалар Церебрал Фалажи – (БЦФ)» касаллигига чалинган ногирон инсонлар учун ташкил қилинган “ДДЁ — дўстлар билан дилдан ёзишамиз” махсус мулоқот гуруҳи.
Аъзо бўлганингиз учун аввалдан ташаккур!

@ddyo_DCP