«БИЗНИ КИМ ЭШИТАДИ?»

– Қизим II гуруҳ ногирони. Ўн олти ёшига қадар ногиронлик нафақсини олиб келди. Сўнг нафақа тўхтатиб қўйилди. Нима сабабдан ногиронлик нафақаси берилмаётганини аниқлаштириш мақсадида Тиббий меҳнат эксперт комиссиясига мурожаат қилдим. Аммо бизни ҳеч ким эшитмаяпти. Бу ишни суд орқали ҳал қилса бўладими?

– Аввалига нима сабабдан пенсия тўхтатиб қўйилганини аниқлаштириш лозим. Агар нафақа берилмаётгани қизингизнинг соғлигидаги ўзгаришлар ёки унинг балоғатга етиши билан боғлиқ бўлса, Тиббий меҳнат экперт комиссиясига мурожаат қилиб, вазиятга ойдинлик киритишларини сўранг. Аризангизга жавоб бўлмаган тақдирда судга мурожаат қилишга ҳақлисиз.

Манба: «SUG’DIYONA» №34 (1037) 23.08.2018

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa