Ёрдам пули ногиронларга ҳам бериладими?

Мен II гуруҳ ногирониман. Эҳтиёжманд оилаларга берилаётган пул маблағлари ногиронларга ҳам бериладими?

Жойлардаги сектор раҳбарлари ва фуқаролар йиғинлари иштирокида қуйидаги тоифага мансуб оилалар рўйхати шакллантирилиб, “темир дафтар”ларга киритилган.

— кам таъминланган;
— ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар;
— якка-ёлғиз кексалар;
— ногиронлиги бўлган;
— доимий ишсиз;
— карантин туфайли ишсиз қолган ҳамда
— оғир эпидомологик ҳудудлардан қайтариб келинган фуқаролар.

Ҳозирда “Темир дафтар”га киритилиши лозим бўлган оилалар тоифаси қайта кўриб чиқилмоқда. Жойлардаги маҳалла ходимлари ва сектор раҳбарлари сиз ҳақингизда яхши билишади ва тегишли тартибда “темир дафтар”га киритишади. Бунинг учун ўз маҳаллангиз масъулларига мурожаат қилинг.

Саволга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш
вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева жавоб берди.

Манба: КЎЗГУ.УЗ | Расмий канал

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa