«Нотўғри ҳисобланмадимикан…»

– 16 йил 10 ой стаж билан песияга чиқдим. Зарарли ишда ишлаганман, чораклик пул бери-ларди, аммо ҳозирда пенсиям кам. Турмуш ўртоғим II гуруҳ ногирони, пенсияси камайиб кетди. Ногиронлик нафакаси кўпроқ эди. Кейинроқ гуруҳ олиб ташланди, бироқ инсультга чалингач, яна гуруҳга чикди. Аммо бу сафар тайинланган ногиронлик пенсияси аввалгисидан анча кам. Нотўғри ҳрсобланмадимикан, деб ўйлаяпман.

– «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 31-моддасига асосан, пенсия ҳисоблаб чиқариш учун ишдаги мавжуд танаффуслардан қатъи назар, охирги ўн йиллик меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет беш йилдаги иш ҳақи олинади.

Қонуннинг 37-модцаси «а» бандига асосан, 2019 йил 1 январга қадар бўлган давр учун – фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатьи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса, иш стажига кўшиб ҳисобланади.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармасининг берган маълумотига асосан, Пенсия жамғармаси Олмазор тумани бўлими томонидан сизга 2018 йил 23 майдан аризангиз ва тақдим этган ҳужжатларингизга асосан 16 йил 10 ой умумий стаж ҳисобидан ёшга доир пенсия тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сон Фармонига асосан, жорий йилнинг 1 сентябридан пенсия миқдори 432 069 сўмга оширилган.

Шунингдек, Пенсия жағмармаси Олмазор тумани бўлими томонидан турмуш ўртоғингиз Б.Мирзаҳмедовга 2018 йил 25 декабрдан 13 йил 3 ой умумий иш стажи ҳисобидан (талаб этилган стаж 20 йил) тўлиқсиз иш стажи билан II гуруҳ ногиронлик пенсияси тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июлдаги ПФ-6038-сон Фармонига асосан, жорий йилнинг 1 сентябридан пенсия миқдори 385 012 сўмга оширилган.

Бундан ташқари, сиз ва турмуш ўртоғингизга Ва-зирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 октябрдаги «Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмла-рини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 866-сонли қарорига асосан, ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ҳар ойда 50000 сўм миқдорида компенсация пули белгиланган.

Сизга шуни маълум қиламизки, пенсияни қайта ҳисоблаш учун асос пайдо бўлган такдирда, пенсиянинг тайинланган тури микдорини қайта ҳисоблаб чиқиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиш мумкин.

Манба: «SUG’DIYONA» №13 (1168) 1.04.2021

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Tepa