Ногиронликка чиқиб мактабда ишласам бўладими?

Мактабда информатика фанидан ўқитувчиман. Гепатит B билан касалланганлигим сабабли ногиронликга чиқмоқчиман. Айтингчи, ногиронликка чиқиб мактабда ишласам бўладими?

Салбий таъсир кўрсатмайди.

Аксинча сизга иш жойингизда қўшимча кафолатлар берилиши лозим.

Хусусан, Меҳнат кодекси 220-моддаси ҳамда Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунга кўра ТМЭКнинг ногиронларга тўлиқсиз иш вақти режими ўрнатиш, уларнинг вазифасини камайтириш ва меҳнатнинг бошқа шартлари ҳақидаги тавсияларини бажариш иш берувчи учун мажбурийдир.

Шунингдек:

– I ва II гуруҳ ногиронларига меҳнатга ҳақ тўлаш камайтирилмаган ҳолда иш вақтининг ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган қисқартирилган муддати белгиланади.

– I ва II гуруҳ ногиронларига ўттиз календарь кундан кам бўлмаган муддат билан йиллик узайтирилган асосий таътил берилади.

Бундан ташқари, Ногиронларни тунги вақтдаги ишларга, шунингдек иш вақтидан ташқари ишларга ва дам олиш кунларидаги ишларга жалб қилишга уларнинг розилиги билангина, башарти улар учун бундай ишлар тиббий тавсияларда тақиқланмаган бўлса, йўл қўйилади.

Манба: Юрист Хизмати

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Tepa