Уй-жой кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда имтиёзлар мавжудми?

Мен II гуруҳ ногирониман. Уй-жой кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда ногиронлиги бўлган фуқароларга имтиёзлар мавжудми?

– Уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорида белгилаб қўйилган. Ушбу қарорга мувофиқ, I ва II гуруҳлар ногиронлари ва Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари учун уй-жойнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштиришда давлат хизматлари нархи хизматлар умумий қийматининг 50 фоизини ташкил қилади.

Манба: Adliya yangiliklari

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa