Ногиронлиги бўлган шахсларни ўқишга қабул қилишда имтиёз мавжудми?

Менинг қизим II гуруҳ ногирони. Талаба бўлишни жуда хохлайди. Қонунчиликда ушбу тоифадаги, яъни ногиронлиги бўлган шахсларни ўқишга қабул қилишда имтиёз мавжудми?

– Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча квота асосида ўқишга қабул қилиш тоифасига умумий ўрта таълим (11-синф негизида) ёки ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаси (академик лицей, касб-ҳунар коллежи)ни тугатганлиги ҳақидаги ҳужжатга ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги тўғрисида белгиланган тартибда берилган шаклдаги маълумотномага эга I ва II гуруҳ ногиронлари, шунингдек ногирон болалар киради.

Манба: Adliya yangiliklari

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Tepa