«Ногиронларга устама ҳақ тўланадими?»

– I гуруҳ ногиронларига устама ҳақ тўланиши тўғрисида қарор чикқан, деб эшитгандим. Қарор қачондан кучга киради?

– 1994 йил 1 июлдан кучга кирган Ўзбекистон Республикаси «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 28-моддасига асосан:

А. I гуруҳ уруш ногиронларига – пенсияни ҳисоблаш базавий микдорининг 150 фоизи;

Б. II гуруҳ уруш ногиронларига – пенсияни ҳисоблаш базавий микдорининг 125 фоизи;

Г. Кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронларига – пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи;

Д. I гуруҳ ногиронларига – пенсияни ҳисоблаш базавий микдорининг 75 фоизи;

Е. II гуруҳ ёлғиз ногиронларига – пенсияни ҳисоблаш базавий микдорининг 75 фоизи.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 июлдаги ПФ-5765-сонли Фармонига асосан 2019 йил 1 августдан бошлаб 2019 йилнинг 1 ав-густидан I гуруҳ ногиронлик нафақаси, шунингдек, 16 ёшдан катта болаликдан I гуруҳ ногиронлик нафақаси олувчиларга ҳар ойда пенсия ҳисоблаш базавий микдорининг 25 фоизи микдорида қўшимча тўлов жорий қилинган.

Шунингдек, Адлия вазирлигида 2175-сон билан 2010 йил 30 декабрда рўйхатга олинган Ўзбекис-тон Республикаси Молия вазирлигининг 2010 йил 30 ноябрдаги 102-сон буйруги билан тасдиқланган «Уй-жой коммунал хизматлари ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисида»ги Низомга асосан кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш учун пенсия ҳисоблаш базавий микдорининг 45 фоизи микдорида ойлик пул компенсация тўланади.

Манба: «SUG’DIYONA» №17 (1172) 29.04.2021

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Tepa