«Захда ишлаб, касал орттириб олди»

– Онам 38 йил мактабда ишлаган. Айни пайт 1 млн. 200 минг сўм нафақа олади. Захда ишлагани учун кўп касал бўларди. Ҳозир эса олаётган нафақаси дори-дармонига ҳам етмаяпти. Онамнинг пенсиясига кўшимча борми?

Пенсия жамғармаси ўз фаолияти давомида «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» Қонун ва пенсия таъминотига оид бўлган амалдаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ иш олиб боради.

Қонуннинг 28-моддасига асосан пенсияларга қуйидаги миқдорда устама ҳақлар белгиланган.

– Пенсия жамғармаси ўз фаолияти давомида «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун ва пенсия таъминотига оид бўлган амалдаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ иш олиб боради.

Қонуннинг 28-моддасига асосан пенсияларга қуйидаги микдорда устама ҳақлар белгиланган.

А. I гуруҳ уруш ногиронларига – пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 150 фоизи;

Б. II гуруҳ уруш ногиронларига – пенсияни ҳисоблаш базавий микдорининг 125 фоизи;

Г. Кўзи ожизлик бўйича I гуруҳ ногиронларига – пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизи;

Д. I гуруҳ ногиронларига – пенсияни ҳисоблаш базавий микдорининг 75 фоизи;

Е. II гуруҳ ёлғиз ногиронларига – пенсияни ҳисоблаш базавий микдорининг 75 фоизи;

Ж. Уруш қатнашчилари ва уларга тенглаштирилган шахсларга – пенсияни ҳисоблаш базавий микдорининг 50 фоизи;

З. 1941-1945 йиллардаги уруш даврида мамлакат ичкарисида ишланган ва ҳарбий мажбуриятни бажарган шахсларга – пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 30 фоизи;

И. Вафоти ҳарбий хизмат ёки ички ишлар органларидаги хизмат мажбуриятларини бажариш билан боғлиқ ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналарига ва янги никоҳдан ўтмаган бева хотинларига (бева эрларига) – пенсияни ҳисоблаш базавий микдорининг 30 фоизи;

К. Ўзбекистон Республикаси олдида алоҳида хизматлари бўлган шахсларга – хизматларига қараб – пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 100 фоизидан 150 фоизигача;

Л. Ёшидан қатьи назар, имтиёзли пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлган артистларга – пенсияни ҳисоблаш базавий миқдорининг 75 фоизи;

М. Театр-концерт ташкилотлари артистлари ва бадиий ходимларига, театр ва : мусиқа санъати ижодий ходимлари тайёрловчи ўқув муассасаларининг профессор – ўқитувчилари ва концертмейстерларига, Вазирлар Маҳкамаси белгилайдиган рўйхатга кўра – пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 50 фоизи.

Қонунчиликка асосан, ўқитувчилар учун алоҳида турдаги устама ҳақлар ёки бошқа тўловлар тўланиши назарда тутилмаган.

Манба: «SUG’DIYONA» №17 (1172) 29.04.2021

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

Tepa