«II гуруҳга ўтказишди, энди қанча оламан?»

– Қарилик пенсияси олардим, якинда II гурухга ўтказишди. Энди пенсиям қандай ҳисобланади? 41 йил 8 ой стаж билан пенсияга чиққанман, аввалгиси камаймайдими?

– Ногиронлик пенсиялари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлари деб топилган шахсларга тайинланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 8 сентябрдаги 252-сон қарори билан тасдиқланган «Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тўғрисида»ги Низомнинг 133-бандига асосан, пенсияларнинг бир турини олган пенсионер Қонунга мувофиқ, унга бўлган ҳуқуқ мавжуд бўлган тақдирда пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиши мумкин.

Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказишда тайинланган пенсияни тўлаш тўхтатилади ва қонун ҳужжатлари билан кўйиладиган талабларга мувофиқ бошқа турдаги пенсия тайинланади.

Низомнинг 134-бандига асосан, пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза пенсионернинг яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимига берилади.

Шунга кўра, сизга амалда олиб турган пенсиянгиз тури ва миқдори сизнинг пенсия турини ўзгартириш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилган тақдирингизда ўзгартирилиши мумкин.

Манба: «SUG’DIYONA» №16 (1171) 22.04.2021

“Disability Rights” – Ногиронлиги бўлган шахслар ҳуқуқи Махсус тўплами телеграм каналига аъзо бўлинг

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

Tepa